«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:04
ЎЗO‘Z

Афғонистонда туризм вазирлигига асос солинмоқда

22 апр, 23:13 5 757 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистонда туризм вазирлигига асос солинмоқда Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатда туризм вазирлиги яратилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Янги вазирликнинг яратилишидан мақсад мамлакатга хорижий сайёҳларни жалб қилишдан иборат. Бу ҳақда Al Bawaba нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, туризм ишлари бўшича давлат вазири лавозимини аввал парламент ишлари бўйича вазир бўлган Ғулом Наби Фараҳий эгаллайди.

Ҳозирча вазирлик ҳақида бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Афғонистон деярли 40 йилдан бери турли қуролли ихтилофлардан азият чекиб келади. Бу эса мамлакатда туризмнинг хавфсиз эмаслигига олиб келган.

Ўтган йил августида "Толибон" жангарилари АҚШ, Буюк Британия ва Германиядан келган сайёҳлар автобусига Эрон билан чегарада жойлашган Ҳирот шаҳри яқинида ҳужум уюштиришган. Ҳужум оқибатида 6 киши, жумладан автобус ҳайдовчиси жароҳат олганлар.

Афғонистонга боришга юрак бетлаган оз сонли сайёҳлар орасида табиатининг гўзаллиги ва қадимий архитектура ёдгорликлари билан ўзига ром этувчи Бамиан вилояти оммалашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар