«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Uzbek Tigers Россияда мағлубиятга учради

21 апр, 23:12 6 387 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Uzbek Tigers Россияда мағлубиятга учради Бугун, 21 апрель куни Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers боксчилари С гуруҳидаги сўнгги учрашувини Patriot boxing team жамоасига қарши ўтказди.

Кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиб бўлган жамоа Пермга иккинчи таркибни олиб кетганди. Бу таркиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

52 килограммгача бўлган вазндаги спортчилар ўртасидаги беллашув ўтказилди. Ўзбекистоннинг бу вазндаги вакили Аброржон Қодиров Patriot Boxing Team жамоаси аъзоси Вячеслав Ташкараков устидан ишончли ғалабага эришди. Ҳакамлар Аброржон Қодировнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

60 килограммгача бўлган бокcчилар ўртасидаги жангда эса Россия вакили устун келди. Uzbek Tigers аъзоси Улуғбек Дўстмуродов Patriot Boxing Team жамоаси аъзоси Константин Богомазовга ютқазди.

69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсда эса Ўзбекистондан Одил Асланов Артём Зайцевга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди - 1:2.

Жамоаларнинг 81 килограммгача бўлган боскчилари баҳсида ҳам руслар вакили устун келди. Мадиёр Саидраҳимов Павел Силягинга мағлуб бўлди - 1:3.

Тур доирасидаги сўнгги жанг +91 кг вазнда Uzbek Tigers аъзоси Мирзобек Ҳасанов Patriot Boxing Team Артём Сусленков ўртасида бўлиб ўтди.

Ҳакамлар бир овоздан Мирзобек Ҳасановнинг ғалабасини қайд этишди - 48:47, 49:46, 48:47.

Шу тариқа Uzbek Tigers гуруҳ босқичини 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 223
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 206
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар