«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:23
ЎЗO‘Z

Фарзандингиз соғлиги учун бефарқ бўлмасангиз, буни ўқиб чиқинг

15 апр, 23:36 65 446 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзандингиз соғлиги учун бефарқ бўлмасангиз, буни ўқиб чиқинг Кўпчилик ота-она, бувилар болаларнинг кундузи ухлашига йўл қўймайди. Майли, ухламаса ухламасин, дейишади. Болалар боғчасида эса мажбурлаб ухлатишади.

Педиатрлар ва болалар невропатологлари 5-6 яшар бола кундузи камида 1,5-2 соат ухлаши шарт, деган фикрни айтадилар. Бола қанчалик ёш бўлса, унда уйқуга бўлган эҳтиёж шунчалик кучли бўлади. Янги туғилган чақалоқ бир кунда 19 соат, 3-5 ойлик 17 соат, олти ойлик 15 соат, 9-12 ойлик 13 соат, 2-3 яшар 12,5 соат, 4-5 яшар 11,5 соат, 6 яшар бола 10 соат ухлаши керак.

Бу боланинг соғлом ўсиши учун табиатнинг ўзи белгилаб қўйган заруриятдир. Бола ёруғ дунёга келган заҳоти кун билан тунни ажрата олмайди, у бир суткада 4 мартадан 11 мартагача ухлайди. 1,5 яшар бўлганда ҳар 4,5 соатда 1,5-2 соат ухлатилади. 3 ёшга тўлгунча 2,5-3 соат, 4-6 ёшгача 1,5-2 соат ухлайди. Фақат 7 ёшга бориб, бола организми тунги уйқуга мослашади.

7 яшар бола кечаси яхши ухламаган бўлса, мактабда толиқса, шамоллаган ёки ҳоли қуриган бўлса, уни кундузи ухлатиш керак. Шунда қуввати тезроқ асли ҳолига келади. Демак, бола кундузи, албатта, ором олгани маъқул. Чунки бола кундузи ухлаганида организмдаги энг муҳим бўлган уйқу ва тетиклик биоритмларни табиатнинг ўзи бир маромда ишлатади. Бола кундузи ухламаса, биоритмлар уйғун бўлмай қолади. Натижада бола жаҳлдор бўлиб, тез толиқади, асабий-руҳий ва жисмоний ривожланиши секинлашади, яхши ўсмайди, иммунитети пасайиб кетади, тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Ахир болалар инфекциялари жуда тез юқади.

Бола кундузи мириқиб ухлаганда янги билимларни яхши ўзлаштиради, иш сифати яхшиланади. Ёшлигидан кўп нарсаларни билиб олиши ва эслаб қолиши керак. Қолаверса, кундузи ухласа, кечаси ҳам тўйиб дам олади, ишонмайсизми? Болам кундузи ухласа, кечқурун вақтли ухламайди, деб ўйлайсиз. Лекин адашасиз. Тегишли вақтда дам олмаган бола кечга бориб безовталанади, хоҳласа ҳам, ухлашга қийналади. Кундузи таассуротларга тўлиб тошган мия фаолияти кечаси уларни қайта ишлашга қийналади, бинобарин, бола алоқ-чалоқ тушлар кўриб чиқади.

Шаҳарда яшайдиган болалар кўпроқ ухлаши керак. Чунки машиналарнинг шовқин-сурони, зарарли чиқиндилар боланинг асаб тизимини заҳарлайди. Бир маромдаги ҳаётини издан чиқаради. Шунинг учун улар қишлоқ болаларига қараганда кўпроқ чарчайдилар. Бола ухлаб ётганда миянинг махсус ҳимоя оқсили ишлаб чиқарилади, у эса мияни зўр келадиган нарсаларга мослаштиради.

Яхшиси, 2,5 ойгача бўлган чақалоқларни эмизиб бўлган заҳоти ухлатинг. 3 ойлик болани қорни тўйгандан сўнг 15-20 дақиқа ўтгач, каттароғини ярим ёки бир соатдан сўнг ухлатинг.

1,5 ёшли болани кундузи фақат бир марта ухлатинг. Озроқ қайсарлик қиладию, лекин кейин кўникиб кетади. Фақат ҳар куни маълум бир вақтда, ўрганган жойида ухлагани маъқул.

Табиатнинг ўзи шундай тартиб ўрнатганки, аёл киши ҳар 28 кунда ҳайз кўради, шунинг учун бола қизалоқ бўлса, шу кунлар келганда 2-4 кун вақт ичида ухлашга қийналади. Уйқиси сийрак, инжиқ, безовта бўлиб қолади. Масалан, ўрнига ётишга ҳеч ҳам кўнмаслиги мумкин. Лекин барибир алдаб-сулдаб ухлатиш шарт. Буни қарангки, катта қиз бўлганида ҳайз кўриши қизалоққа болалигидан белги берар экан.

Бола 15-20 дақиқа ётсаю, лекин уйқуси келмаса, майли, турақолсин, ухламайдиганга ўхшайди, деб ўйламанг. Бу фикрингиз мутлақо хато. Чунки у ўрнига ётар экан, дам олади, иккинчидан 1,5-3 яшар бола нақд бир соатда, 4-6 яшаргача 30 дақиқада ухлаб қолади. Энг қизиғи шуки, мазаси қочиб турган боланинг ухлашига анча кўп вақт кетади.

Болалар боғчасидаги уйқу

Бола кундузи ухлашга кўпроқ боғча шароитида мослашади, тарбиячисига, ўртоқларига ўрганади. Чунки бола тенгдошлари билан бирга худди уйидагидек ечинади. Кроватда улар билан маълум бир вақтда гаплашиб, ўйнаб-кулиб кетади. Бир ойда бир мартами, икки мартами, болани ҳайвонот боғига ёки далага олиб борсангиз, унда ухламаса ҳам бўлади. Баъзи-баъзида кун тартибини бузиш биоритмларни машқ қилдиради. Бу эса бола соғлиги учун фақат фойда келтиради, холос.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 116
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 200
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 57
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 103
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 59
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар