«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:55
ЎЗO‘Z

Тошкентда коррупцияга қарши кураш кучайтирилади

14 апр, 09:42 6 530 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда коррупцияга қарши кураш кучайтирилади 2017 йил 30 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 1-мажлиси бўлиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган ва жойларга ишни ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар юборилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Эркин Йўлдошев маълум қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ушбу комиссия қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ҳам Коррупцияга қарши кураш идоралараро комиссиясининг таркиби шакллантирилди ва иш режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Комиссиянинг биринчи йиғилиши шу йилнинг 20 апрелига қадар ўтказилиб, унда комиссиянинг шахсий таркиби ва иш режаси тасдиқланади.

2017-1018 йилларда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳоли ўртасида, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ёшлар билан билан ўтказиладиган бўлиши, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиши кўзда тутилган.

Тадбирларни ўтказиш бўйича молия, статистика, божхона, ички ишлар, прокуратура, суд ва яна кўплаб соҳалар вакилларидан иборат мақсадли гуруҳлар шаклланлантирилди. Бу гуруҳлар, солиқ ва валютага оид қонунбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, давлат органлари, банк, назорат текширув, тадбиркорлик фаолияти, нодавлат ташкилотлари божхона амалиёти соҳаларида коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш билан боғлиқ тизимли фаолиятни амалга ошириши режалаштирилмоқда.

Давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўзида коррупция ҳолатларига муросасизлик муҳитини барқарор шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Прокуратура, солиқ, божхона, ички ишлар ва бошқа давлат идоралари сафида ҳам коррупцияга йўл қўйган ёт унсурлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бу жараёнда ошкораликни таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш вазифаларига жиддий ёндошилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 230
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 148
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар