«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:15
ЎЗO‘Z

Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда

13 апр, 19:52 5 818 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқловчи қурилмани яратмоқда Американинг Apple корпорацияси мутахассислар гуруҳини ёллади. Улар ўта махфий шароитда қандли диабетни даволаш соҳасида улкан ютуқ бўлиши мумкин бўлган қурилмани ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Телекомпания манбасига кўра, гап қондаги глюкоза миқдорини уланишсиз аниқлай оладиган махсус сенсорлар яратиш ҳақида бормоқда. Биомедик-муҳандисларнинг кичикроқ гуруҳи Пало-Альто шаҳридаги (Калифорния штати) махфий лабораторияда лойиҳа устида иш олиб бораётганлиги таъкидланмоқда.

Бемордан қон олишни талаб қилмайдиган уланишсиз глюкоза ўлчагични яратиш ғоясини Apple’нинг собиқ раҳбари Стив Жобс ҳам илгари сурган эди. Унинг фикрича, қурилма кўчма датчикка ўхшаши лозим ва худди Apple Watch ақлли соатлари каби доим бемор ёнида бўлиши лозим.

Телеканалнинг таъкидлашича, агар Apple янги қурилмани яратишда муваффақиятга эришса, бу қандли диабетга чалинган миллионлаб одамларнинг ҳаётини енгиллаштириши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 48
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 55
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар