«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:37
ЎЗO‘Z

Организм учун D витамини муҳимлигининг сабаблари

13 апр, 11:06 12 964 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организм учун D витамини муҳимлигининг сабаблари D витамини суяклар, мушаклар, тишлар ва ҳатто иммун тизими соғломлиги учун жуда муҳим. Агар организм бу витаминни етарли миқдорда қабул қилиб турмаса, соғлиқ билан боғланган муаммолар пайдо бўла бошлайди.

Мушаклардаги оғриқлар ва заифлик

D витамини мушаклар тўғри фаолият кўрсатишига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса оғриқ ва заифликни келтириб чиқаради. Танангиз грипп билан касалланган ҳолатдаги каби оғрий бошлайди. Агар бу етишмовчилик бартараф этилмаса, аҳволингиз тезликда ёмонлаша бошлайди.

Бош оғриғи ва айланиши

D витамини етишмаслиги қон босимининг кўтарилишига олиб келади. Кўпчилик бу касалликни ўз вақтида пайқамаслиги оқибатида юрак билан боғлиқ ҳолатлар рўй беради. Агар ўзингизда тез-тез бош оғриғи ва айланиши ҳолатларини сезсангиз, тезда шифокорга учрашинг.

Тез-тез касал бўлиш

Агар сиз грипп ва шамоллаш билан тез-тез касаллансангиз, бу иммун тизимингиз заифлашганини билдиради. Бу муаммонинг сабабларидан бири иммун ҳужайралари фаолияти учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги ҳам бўлиши мумкин.

Қорин билан боғлиқ муаммолар

Агар сизга селиакия, ичаклар шамоллаши деб ташхис қўйилган бўлса ёки сизни меъда қайнаши ва ич қотиш безовта қилса, бу касалликларни енгиллаштиришда D витамини ёрдам беради.

Кўп терлаш

Агар сиз ҳеч қандай сабабсиз ҳаддан ташқари кўп терлаётганингизни сезган бўлсангиз шифокорга учраганингиз маъқул. Кўп терлашнинг сабабларидан бири D витамини етишмаслигидир.

Манба: Дарё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 67
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 185
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 90
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 298
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 209
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар