«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:05
ЎЗO‘Z

Қоринда йиғилса дам, нима беради ёрдам?

11 апр, 16:44 88 900 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қоринда йиғилса дам, нима беради ёрдам? Метеоризм, қорин спазмалари, кутилмаганда ичаклардан овоз чиқиши барча инсонларда учраб туради. Бу ёқимсиз ҳолат, албатта. Бундай пайтда дори қутисига кўз югуртиришдан осони йўқ. Аммо организмимизни галдаги препарат билан заҳарлашга шошилмасак, муаммонинг бошқа ечимларини ҳам топа оламиз.

Биз сизга осон ва табиий йўллар билан бу каби муаммодан халос бўлиш сирларини ўргатамиз.

Йогурт

Қорин дам бўлганида ёғсиз, мевасиз йогурт енг. Харид вақти маҳсулот қадоғига диққат қилинг, ёғлилик фоизи кам бўлишидан ташқари, қанд миқдори ҳам оз бўлиши лозим.

Қатиқ

Овқат ҳазм бўлмаслиги билан боғлиқ безовталик келиб чиққанида 1 стакан ёғсиз қатиқ ичинг. Қатиқ таркибидаги бактериялар ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади.

Банан

Ҳаддан ортиқ кўп туз истеъмол қилсангиз, ора-чора банан еб туринг. Таркибидаги калий ҳисобига банан қориндаги спазмни енгиллаштиради, шу билан бирга, организмдаги тузнинг осон чиқиб кетишини таъминлайди.

Занжабил

Инфекция тушиши оқибатида келиб чиқадиган қорин оғриқларида занжабил қўшилган чой айни муддао. Занжабилли чойни эрталаб оч қоринга, озроқ асал қўшиб ичиш тавсия этилади.

Мойчечакли чой

1 чой қошиқ мойчечак гулини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан сузиб, оз-оздан ичинг. Чойни овқатлангандан сўнг ичсангиз, қорин оғриқлари безовта қилмайди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 133
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 71
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 151
  • Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик! 26 мар, 09:09 349
  • Инсон териси соғлом ва ажинлари кам бўлиши учун нима қилиш керак? 26 мар, 06:39 161
  • Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди 25 мар, 20:51 496
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар