«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Jeep жаҳондаги энг бақувват йўлтанламас автомобилни тақдим этмоқда

11 апр, 08:05 7 477 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Jeep жаҳондаги энг бақувват йўлтанламас автомобилни тақдим этмоқда Автомобиль ҳажми 6,2 литр, қуввати 707 от кучига тенг бўлган, HEMI V8 бензинли двигатели билан таъминланган.

Jeep компанияси Grand Cherokee сериясидаги ўта бақувват Trackhawk версияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этди. Янги автомобилнинг омма олдидаги дебюти апрель ойида Нью-Йоркдаги автосалон чоғида бўлиб ўтади, дейилади компания матбуот хизмати тарқатган хабарда. Машиналар сотувчи эса шу йилнинг ёзида бошланади, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Автомобиль 6,2 литр ҳажмли HEMI V8 бензинда ишловчи двигатель билан таъминланган. Худди шундай агрегат Dodge Charger SRT автомобилига ҳам ўрнатилган. Моторнинг қуввати 707 от кучига ва 880 Нм айлантирувчи моментга тенг бўлиб, бу сифатлар машинани жаҳондаги энг бақувват машинага айлантиради. Двигатель саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан ҳамоҳанг ишлайди. 100 км/соат тезликка йўлтанламас автомобил 3,5 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 300 км.га етади

Янги машина Grand Cherokee SRT дан ўзгачароқ бампери, кўриниши ўзгартирилган радиатор панжараси ва янги оптика билан фарқ қилади. Автомобиль Brembo янги тормозланиш тизими, Bilstein мослашувчан амортизаторлар ва 20 дюймли ғилдирак дискларига эга.

Шунингдек, йўлтанламас машина йирик бамперлар, спойлер ва спортча тўрт патрубкали газларни чиқариш тизими билан таъминланмоқда. Салонга эса чарм билан қопланган ўриндиқлар, рақамли анжомлар панели, шунингдек, Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўлловчи мультимедиа тизими ўрнатилади.











Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 400
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 76
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар