«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

Artel ва General Motors ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади

10 апр, 09:51 7 525 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Artel ва General Motors ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади Жорий йилнинг март ойи бошида Artel ва General Motors компаниялари ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Бу битимга кўра, General Mobile Android One телефонларининг 1 000 та модели Россияга промо-акция амалга ошириш учун етказиб берилди, унга кўра, Ravon автомобилини харид қилган ҳар бир инсон General Mobile Android One телефонини совға сифатида олади. Ушбу акция Ravon автомобилларининг Россиядаги савдосини рағбатлаштиришга мўлжалланган. General Motors компанияси жорий йилнинг охирига қадар яна 50 000 та General Mobile Android One телефонини харид қилишни режалаштирган, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Artel савдо белгиси мобил телефонларининг танланиши тасодифан эмас. Россиядаги йирик тадқиқот лабораторияларидан бирида турли брендлар телефонлари техник талаблари қатор синовлардан ўтказилди. Бу синовлар давомида General Mobile Android One телефони Россия истеъмолчилар бозори техник талабларига мос келиши тасдиқланди ва бошқа номзодлар орасидан танлаб олинди.

Лойиҳа доирасида General Mobile Android One телефони учун махсус илова ишлаб чиқилди, у ҳайдовчининг ўз автомобили билан самарали “мулоқоти”ни йўлга қўйишга мўлжалланган. Масалан, иловада ҳайдовчи учун керакли бўлган барча маълумот бўлади, улар орасида Ravon сервис марказлари манзиллари ва телефон рақамлари ҳам бор. Илова шунингдек, ҳайдовчини мойни ўзгартириш кераклиги ёки техник кўрикдан ўтиш муддати яқинлашаётгани ҳақида ҳам хабардор этиши мумкин.

Ушбу лойиҳа тажрибавий бўлиб, Россияда муваффақиятли амалга ошса, Ravon автомобиллари экспорт қилинадиган бошқа мамлакатлар, жумладан, Қозоғистон, Украина ва Озарбойжонда ҳам шундай таклиф амалга татбиқ этилиши мумкин.

Бундай ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки экспортчи компания учун қизиқдир. Бундан ташқари, бундай турдаги лойиҳалар ҳар икки ишлаб чиқарувчи маҳсулотини янада оммалаштириш имконини беради. Бу эса Ўзбекистон экспорт салоҳиятига ижобий тарзда таъсир кўрсатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 59
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар