«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:43
ЎЗO‘Z

Тошкентда янгича ҳисоблагичларни жорий этиш бўйича синов лойиҳа амалга оширилади

08 апр, 10:52 6 087 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда янгича ҳисоблагичларни жорий этиш бўйича синов лойиҳа амалга оширилади Тошкентдаги уйлардан бирида турар жой-коммунал хўжалик соҳасидаги синов лойиҳаси доирасида совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик, газ, электр энергияси ҳисобини юритувчи ягона дастурий маҳсулотга бирлаштирилган smart-ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда чоршанба куни журналистлар билан учрашувда пойтахт ҳокимияти Ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмаси (ҲКЭБ) Иқтисодиёт ва инвестиция департаменти бошлиғи ўринбосари Ойбек Бекмирзаев хабар қилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.

«Тошкентнинг Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесидаги 29-уйдан 20 та хонадон танлаб олинди, — деди у. — Уларнинг ҳар бирида совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси, газ ва батареяга ҳисоблагич ўрнатилади. Уларнинг барчаси ярим йил давомида «айланувчи"ягона дастурга бирлаштирилади».

Тизим тўлақонли ишга туширилганидан сўнг қарздорликни текшириш зарурияти йўқолади, истеъмолчи ва коммунал хизматлар ўртасидаги тушунмовчиликларга барҳам берилади, дея қайд этди Ойбек Бекмирзаев. Абонент мобил телефони орқали ҳисоб рақами баланси ҳақида билиши ва зарурат туғилганида уни тўлдириши мумкин. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда компьютер автомат равишда хизматларни ўчириб қўяди.

ҲКЭБ вакилининг «Газета.uz"га маълум қилишича, инновацион лойиҳа унинг иштирокчиларининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Smart-ҳисоблагичлар Жанубий Кореядаги ҳамкорлар томонидан етказиб берилади. Дастурий таъминот эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида лойиҳа ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

«Керакли ускуналар етказилган ва божхона назоратидан ўтмоқда. Жанубий Корея ва Ўзбекистон мутахассислари ишга киришишга тайёр», — дея таъкидлади Ойбек Бекмирзаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар