«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти

07 апр, 09:07 7 642 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам дунёда товарлар тақсимотида, жумладан, тез айнийдиган истеъмол товарларини тақсимлашда логистика марказларининг роли ва таъсири ғоят катта, деб ёзади “Халқ сўзи” газетасига асосланиб "Кун.уз" нашри.

Шу маънода, мамлакатимизда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, 2020 йилга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича 14 та савдо-логистика марказини очиш кўзда тутилган. Уларни барпо этишда маҳсулотларни сифатли ташиш, сақлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сертификатлаш ҳамда экспорт қилишни таъминлайдиган тегишли инфратузилма бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳада олиб борилаётган ана шундай тизимли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон жуда қисқа давр ичида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Ҳозирги пайтда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти. Охирги йилларда маҳсулотларимизни импорт қиладиган давлатлар сафи АҚШ, Испания, Австрия, Польша, Италия, Япония, Швейцария ва бошқа давлатлар билан янада кенгайди. Мисол учун, Польшада Ўзбекистоннинг қуритилган ошқовоқ, анжир, ўрик ҳамда олхўри маҳсулотларига талаб катта бўлса, Корея Республикасидаги истеъмолчилар гилосимизга бўлакча меҳр қўйган, ушбу мамлакатда қовунларимиз бозори ҳам чаққон.

Испанлар эса юртимизда етиштирилган бодринг, сархил салат маҳсулотларини севиб истеъмол қилишмоқда. Ловия, нўхат, ошқовоқ, қуритилган сабзи эса австрияликларда катта қизиқиш уйғотаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар