«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:36
ЎЗO‘Z

Ойпарастлик ирсий касаллик эканлиги аниқланди

05 апр, 12:05 14 207 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ойпарастлик ирсий касаллик эканлиги аниқланди Канадалик олимлар кенг кўламли тадқиқотлар натижасида ойпарастлик (лунатизм) ирсий касаллик эканлигини аниқлади, дея хабар бермоқда «Nur.kz»га асосланиб "Соф.уз" нашри.

Агар боланинг отаси ёки онаси уйқусида ноодатий хатти-ҳаракатларга мойил бўлса, боланинг ойпараст бўлиши эҳтимоли оддий ота-оналар фарзандларига нисбатан уч баробар юқоридир. Агар ота-онанинг ҳар иккиси ҳам сомнамбулизмдан азоб чекса, у ҳолда боланинг бу касалликни мерос қилиб олиши эҳтимоли етти баробар юқоридир.

Тадқиқотлар чоғида олимлар Канаданинг Квебек провинциясида 1997—1998 йилларда туғилган 2000 нафар бола ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди. Улар устидан 2 йилдан 13 йилгача, 2011 йилга қадар доимий кузатув олиб борилди.

Оиладаги касалликлар тарихини ўрганиб, тадқиқотчилар ота-онаси ойпараст бўлмаган болаларнинг 22,5 фоизи умрида бир марта бўлса ҳам уйқусида туриб юрганини аниқлади. Ота-онасидан бири ойпарастликдан азоб чекувчи болалар орасида эса ушбу кўрсаткич 47,4 фоизни ташкил этди. Ҳар иккала ота-онаси сомнамбулизмга дучор бўлган болаларнинг 61,5 фоизи бундай касалликка мойил бўлиб чиқди.

Ҳозирча олимлар қайси ген ойпарастлик учун жавоб беришини билмайди, бироқ касалликнинг ирсий эканлиги ҳақидаги маълумот ота-оналар учун зарур ва фойдали эканлигига ишончи комил. Улар мунтазам бўлмаган уйқу графиги, тўйиб ухламаслик, хонада шовқин бўлиши каби болаларда ойпарастлик юзага келишига туртки бўлувчи омиллардан фарзандларини ҳимоя қилишга чақирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 263
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 122
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 121
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 104
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар