Санкт-Петербургдаги полиция бўлинмасига метродаги терактни амалга оширишда гумонланувчи деб аталган ва сурати матбуотда эълон қилинган эркак келди, деб «У ўзини телевизор орқали кўриб, қўрқиб кетган ва ўзи полицияга келган», — деди нашрнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси. Унинг сўзларига кўра, эркак терактга алоқадор эмас.
Аввалроқ Санкт-Петербург метросидаги терактнинг эҳтимолий ижрочиси сурати эълон қилинган эди. Видеокузатув камераси томонидан олинган сурат «Фонтанка» нашри томонидан эълон қилинган.