«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 01:11
ЎЗO‘Z

Бугун Сербия ўзига янги президент сайлайди

02 апр, 12:13 6 234 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун Сербия ўзига янги президент сайлайди Сербияда президентлик сайловлари бошланди. Сайловчилар 11 номзод ичидан олдиндаги 5 йил давомида мамлакатни бошариши учун янги раҳбарни танлаши керак бўлади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Овоз беришда мамлакатнинг 6,7 миллиондан ортиқ фуқароси иштирок этиши мумкин. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00да (Тошкент вақти билан соат 10:00) очилади ҳамда соат 20:00да (Тошкент вақти билан соат 23:00) ёпилади.

Республика сайлов комиссияси маълумотига кўра, жами 8 минг 523та сайлов участкаси фаолият кўрсатади, шундан 90таси Косово ва Метохия мухтор ўлкаларида. Сайловда, шунингдек, серб диаспораси вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин, — улар учун 32 давлатда 53 та сайлов участкаси хизмат кўрсатади. Натижалар РСК томонидан 96 соат ичида, яъни 6 апрель кун соат 21:00гача эълон қилиниши керак.

Номзодлар
Жимлик кунига бир неча соат қолганида Ipsos тадқиқот маркази томонидан ўтказилган жамоатчилик сўровларига кўра, мамлакатнинг амалдаги бош вазири Александар Вучич сайловолди пойгасида ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. Уни 54,2 фоиз киши қўллаб-қувватлаган.

Иккинчи ўринни "Қўрқмас Сербия" фуқаролар гуруҳи томонидан илгари сурилган номзод, собиқ омбудсман Саша Янкович эгалламоқда. У 12,8 фоиз овоз жамғариб, иккинчи турга ҳам ўтиши мумкин. Учинчи ўринда Любиша Прелетачевич Белий тахаллусли пародиячи номзод Лука Максимович бормоқда. Унга 9,5 фоиз сайловчилар, асосан ёшлар овоз бермоқчи. Тўртинчи ўринни 6,8 фоиз овоз билан собиқ ташқи ишлар вазири Вук Еремич ("Яхшироқ бўлиш керак" партияси") эгаллаган.

Президентлик учун "Миллий озодлик ҳаракати" партияси етакчиси Мирослав Парович, "Етар!" ҳаракати раҳбари Саша Радулович, "Сербия эшиклари" асосчиси ва президенти Бошко Обрадович, Сербия радикал партияси раиси Воислав Шишель, Демократик партия номзоди Александр Попович, Чаетина муниципалитети бошлиғи Милан Стаматович, "Воеводина социал-демократлари лигаси" раҳбари Ненад Чанак ҳам курашиб кўради.

Сўровларга кўра, Вучични 50 ёшдан ошган, ўрта ёки умумий маълумотга эга, мамлакат шарқи ва жанубий-шарқида яшовчи фуқаролар қўллашмоқда. Саша Янковични пойтахт Белградда кўпроқ қўллашмоқда, унинг тарафдорлари 40–50 ёш орасидаги олий маълумотли инсонлардир. Еремичнинг аудиторияси Янковичникидан 10 ёшга кичикроқ, булар университетда таълим олган инсонлар ва талабаларнинг аксариятидир. Собиқ ташқи ишлар вазирини мамлакатнинг ғарби ва марказидаги аҳоли кўпроқ қўлламоқда.

Амалдаги бош вазирнинг сайловда ғолиб чиқишига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Таҳлилчиларнинг катта қисми барчаси биринчи турдаёқ ҳал бўлишини прогноз қилишган.

Процедура
Сайловда 18 ёшдан катта фуқаролар иштирок этади. Сайловда давомат учун минимал чегара ўрнатилмаган, биринчи турда 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод ғолиб бўлиши мумкин. Агар иккинчи турга ўтилса, бошқалардан кўпроқ овоз йиғишнинг ўзи кифоя бўлади. Агар иккинчи турга ўтилса, навбатдаги овоз бериш 16 апрель куни ўтказилиши мумкин. Агар бу турда икки номзод бир хилда овоз тўпласа, 15 кун ичида учинчи тур ўтказилади.

Мамлакат аҳолисининг 6,7 миллиони овоз бериш ҳуқуқига эга, шундан 105 929 киши Косовода, яна 12 мингга яқин киши мамлакатдан ташқарида. Сўровларга кўра, умумий сайловчиларнинг 58,3 фоизи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишини маълум қилган.

Президент ваколати
Сербия парламентар республика ҳисобланади, асосий ваколатлар бош вазирда. Президент мамлакат номидан халқаро майдонда иш кўра олади, парламентга ҳукумат раҳбарлиги учун номзод таклиф қилиши мумкин. У шунингдек, қонунларга имзо ёки вето қўйиши, элчиларни лавозимдан олиши ёки тайинлаши, афв этиши, мукофотлаши мумкин. Президент мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони ҳисобланади. Сербияда президент фақат бир муддатга сайланади. Давлат раҳбарлиги учун номзоднинг ёши 18дан катта бўлиши, рўйхатга олиниши учун 10 мингдан ортиқ имзо тўплаши керак бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 468
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 149
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 196
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар