«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:25
ЎЗO‘Z

Болани чемпион қилиб етиштириш учун спортнинг қайси турини танлаш керак?

02 апр, 10:23 8 010 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болани чемпион қилиб етиштириш учун спортнинг қайси турини танлаш керак? Бирон-бир спорт турида муваффақиятга эришиш учун болаликдан жиддий шуғулланиш зарур. Бу ерда катта масъулият ота-она зиммасига юклатилади, чунки сизнинг танловингиз фарзандингизнинг тақдирини белгилайди. Бизнинг маслаҳатларимиз болангизга мос бўлган спорт турини аниқлаб олишингизга ёрдам беради.

Нимага эътиборни қаратиш керак?

Шундай ота-оналар борки, боланинг спорт билан боғлиқ ҳаётига аралашишга, тренер ўрнини босишга, бўлар-бўлмасга дакки беравериб ва бу билан боланинг кайфиятини сўндириб унинг ҳар-бир қадамини назорат қилишга уринадилар. Мутлақо бефарқлик ва васвасали ҳолатда назорат қилиш истаги орасидаги ўрталикни топиш муҳимдир.

Қийин танлов

Баъзи болалар туғилганидан бошлаб фикри-хаёли спортнинг аниқ бир турида бўлади. Бу кўпинча ота-оналар ёки ака-опалар таъсири туфайли юз беради.

Лекин, кўп ҳолларда спорт турини шахсий омиллардан келиб чиқиб танлашга тўғри келади. Бу у ёки бу спорт масканининг уйга яқинлиги, нуфузлилиги ёки урф бўлгани бўлиши мумкин.

Нима учундир ота-оналар боланинг ўзини ва имкониятларини камдан-кам ҳолларда холисона баҳолайдилар. Улар айнан шу жиҳатлар унинг муваффақиятларга эришишига ёрдам беришини ўйламайдилар.

Навбатдаги босқич — албатта шифокор кўригидан ўтиш. Бола спортнинг муайян турига қатнашишга қарор қилган бир пайтда, тўсатдан бу унинг соғлигига тўғри келмаслиги маълум бўлиб қолиши жуда ачинарли ҳол!

Хато қилишдан қўрқманг – ҳатто нотўғри танлов ҳам ҳеч нарса қилмасликдан яхшироқ. Болангизни спортга иложи борича эртароқ берсангиз, у катта бўлганида сизга раҳмат айтади.

Манба: Дарё




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 64
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 136
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар