«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Telegram каби мессенжерлар Android'дан кўра iOS'да кўпроқ хавф уйғотиши маълум бўлди

01 апр, 00:13 6 105 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram каби мессенжерлар Android'дан кўра iOS'да кўпроқ хавф уйғотиши маълум бўлди Барча машҳур мессенжерларда заифлик мавжуд. Бу ҳам Android, ҳам iOS версияларга тааллуқли. Solar Security компанияси мутахассислари шундай хулосага келишди. Бу ҳақида «Коммерсант» газетасига таяниб Кун.уз хабар берди.

Solar Security энг машҳур тўққиз мессенжер кодини текширувдан ўтказган: Telegram, WhatsApp, Viber, Facebook Messenger, Signal, Slack, Skype, WeChat ва QQ International.

Натижада фақатгина Android назоратидаги Signal'дагина йирик заифлик аниқланмаган. Facebook Messenger ва Slack кодларида тўрттадан, қолганларида эса ундан ҳам кўп заифлик борлиги маълум бўлган.

Android'даги энг кенг тарқалган йирик заифликлар сифатида шифрлашнинг заиф алгоритмлари, хавфсиз деб бўлмайдиган SSL, бўш паролларнинг қўлланилиши қайд этилган. Бу қурилмада сақланувчи логин ва паролларнинг ўғирланиш хавфини оширади.

Мессенжерларнинг iOS-версиялари Android қурилмаларга нисбатан кўпроқ заифликка мойил экани таъкидланган.

Мутахассислар iOS'даги Facebook Messenger'да - 12, Viber'да - 15, Skype'да — 17 йирик заифликни аниқлашган. Энг кўп хатолар - Хитойнинг QQ International ва WeChat мессенжерларида.

Компания мутахассислари иловаларнинг iOS-версияларида заифликнинг кўплигини одатда "Android у қадар хавфсиз ҳисобланмаслиги" туфайли унинг ишлаб чиқарувчилари "ҳимоялаш даражасига кўпроқ эътибор қаратишлари" билан изоҳлаган.

Мессенжерларнинг ўзи хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги маълумотни тасдиқлашмаган, уларнинг сўзларига кўра, барча маҳсулотлар мунтазам равишда текширувдан ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 95
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар