«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:45
ЎЗO‘Z

Samsung компанияси Galaxy S8 смартфонини тақдим этди

30 мар, 00:38 6 918 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Samsung компанияси Galaxy S8 смартфонини тақдим этди Samsung компанияси янги флагман смартфони — Galaxy S8 ни тақдим этди. «Дарё»нинг ёзишича, модель икки хил — Galaxy S8 ва S8 Plus модификацияларида чиқарилган. Қурилмалар дисплейининг диагонали ва корпусининг ҳажми билан фарқланади — бири 5,8 дюйм бўлса, иккинчиси 6,2 дюйм.

Янги смартфонлар ажрата олиши 12 ва 8 мегапиксел бўлган асосий ва олд камералар билан таъминланган. Қурилманинг олд томонида кўзнинг камалак қобиғи сканери пайдо бўлди — бу функция ёрдамида қурилма қоронғуликда ҳам эгасини таний олади. Galaxy S8 батареясининг сиғими 3000 мАс, S8 Plus’ники эса 3500 мАс.

Шунингдек, Galaxy S8 да Samsung’нинг овозли ёрдамчиси — Bixby илк бор пайдо бўлди. У смартфон экранида юз бераётган ҳолатларни тушуниб, сенсорли дисплей ёрдамида берилаётган буйруқларни алмаштириши мумкин.

Bixby смартфон эгасининг доимий ҳаракатларига мослашиб, унинг буйруқларини олдиндан топишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, қурилма энг яхши тезкор симли ва симсиз қувватлантириш технологияси билан таъминланган, яна сув остида ҳам ишлай олади.

Янги смартфонлар савдоси 21 апрелдан бошланиши кутилмоқда. Компания сайтида қурилмаларга олдиндан буюртма берса бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 77
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 46
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар