«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Хорхе Фоссати: Ўзбекистонга ғалаба қозониш учун келганмиз

27 мар, 23:08 5 396 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хорхе Фоссати: Ўзбекистонга ғалаба қозониш учун келганмиз ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ва ярим ҳимоячи Ҳассан ал-Ҳайдос ўз фикрларини билдирди.

“Гуруҳдаги ҳар бир ўйин қийин саналади. Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз, лекин албатта, ғалаба қозониш учун бу ерга келганмиз. Тошкентдаги аввалги натижалар шунчаки рақамлар ва статистика. Тўғри, Қатар сафарда Ўзбекистоннинг ютмаган, аммо жратаг янги ўйин бўлади ва янги саҳифа яратиш қўлимиздан келади.

Рақиб таркибида кучли футболчилар бор. Ҳа, Рашидов ва Абдухолиқов Қатар лигасида ўйнайди, аммо биз ҳам уларни кузатиб борамиз. Қатар таркибида ҳам кучли футболчилар бор.

Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ўйин кўрсатади. Жамоа доим режа ва стратегия асосида ҳаракат қилади. Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга мағлуб бўлгани кутилмаган ҳолат, дея олмайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин қийин, осон беллашувнинг ўзи йўқ. Агар Сурия катта ҳисобда Ўзбекистонни ютганида, мана бу мен учун ҳайратланарли бўларди”, – деди Фоссати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қатар учрашуви эртага, 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 1
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 1
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 98
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар