«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:14
ЎЗO‘Z

Қаришга қарши препарат муваффақиятли синовдан ўтказилди

26 мар, 16:19 7 144 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қаришга қарши препарат муваффақиятли синовдан ўтказилди Нидерландиядаги Эразм Роттердамский номидаги университетнинг тиббий марказ олимлари сичқонларда қаришга қарши препаратни муваффақиятли синовдан ўтказишди. Бу ҳақда Cell журналига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Инсоннинг ёши ўтгани сайин тўқималарда қариётган ҳужайралар йиғилиб қолади. Олимларнинг фикрича, улар артрит ва диабет каби касалликларнинг ривожланишига туртки берар экан. Нидерландияликлар томонидан ишлаб чиқилган "ёшлик эликсири" ана шу ҳужайраларни йўқ қилади, бу эса қариш жараёнини тўхтатиш имконини беради. Қариётган ҳужайраларни ўз-ўзини йўқ қилишга ундовчи пептид препарат таркибига киради.

Препарат қариётган сичқонларда синалганидан кейин уларнинг жисмоний чидамлилиги ошган - тадқиқотчилар кемирувчилар кўп вақтларини "ғилдирак"да ҳаракатланиб ўтказганини таъкидлашди. Бундан ташқари, "ёшлик эликсири"ни қабул қилган жониворлар синов вақтида босиб ўтган масофа деярли икки баробарга ошган.

Олимлар шунингдек сичқонларнинг ички органлари фаолияти яхшиланганини ҳам қайд этишди.

Тадқиқот муаллифлари мазкур препарат саратон билан курашда самарали бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Кейинги босқичда янги препарат инсонларда синаб кўрилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 313
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 475
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 318
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 428
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар