«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Тошкент мотор заводига ташриф буюрди

26 мар, 10:21 6 133 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Тошкент мотор заводига ташриф буюрди Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги Тошкент мотор заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Бектемир туманидаги Тошкент мотор заводининг умумий ер майдони 5 гектар, бино ва иншоотлар майдони 3 гектар. Ҳозир фойдаланилмаётган ушбу ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун яхши имконият, зарур инфратузилма бор.

Президент кўрсатмасига мувофиқ завод бинолари корхона ва тадбиркорларга имтиёзли тарзда ижарага берилмоқда. Тўловлар бошқа жойлардагига нисбатан бир неча баробар арзонлаштирилган. Бундай имтиёзлар тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Давлат раҳбари завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга бўлиб бериш, уларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда "ягона дарча" маркази, минибанклар ва бошқа хизматлар ташкил этилади. Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашади.

Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳар бир туманда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Улар асосида кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилган.

Оилаларга кириб бориш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш лозим. Одамларнинг даромади кўпайса, тўлов қобилияти ҳам юқори бўлади, маҳаллий бюджетларга пул маблағи кўпроқ тушади. Ҳокимликларда турли ижтимоий объектлар қуриш имконияти кенгаяди, юртимизга янада кўпроқ барака киради, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ернинг ўзида Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари ва истироҳат боғлари, тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган дори-дармонлар, қандолатчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, тиббиёт ва кўнгилочар масканлар ташкил этиш лойиҳалари ҳам намойиш этилди.

“Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларнинг ҳар бири ҳақида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди”, - дейилади хабар якунида.
[media=https://youtu.be/2i94Jo14yVI]




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 204
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар