«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:21
ЎЗO‘Z

Бензинни тежашнинг ўн беш хил усули билан танишамиз

22 мар, 09:45 9 172 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бензинни тежашнинг ўн беш хил усули билан танишамиз Тарновдаги сумалак юқоридан пастга қараб, ёнилғи нархи эса пастдан юқорига қараб ўсади. Бензин янгиланмайдиган энергия манбалари сирасига киради. Бироқ нархи ошишда бардавом ёнилғини иқтисод қилишнинг оддий усуллари кўпни кўрган ҳайдовчиларнинг оғзидан оғизга ўтиб келади. Қуйида шу усулларни сиз билан баҳам кўрамиз.

1) Автомобилингиз ҳамиша соз ҳолатда бўлсин. Ёмон ёки авария ҳолатида бўлган автомобиль кўп ёнилғи сарфлайди.

2) Машинангиз ортиқча ёнилғи “емаслиги” учун, йўлга чиқишдан олдин манзилга энг яқин йўналишни режалаштириб олинг.

3) Кондиционер ёнилғи истеъмолини оширади. Кондиционерни керагида ишлатинг. Агар иқлим назоратчингиз бўлса, минимум даражада фойдаланинг. Салон салқинлагунча ёқиб қўйинг, сўнг ўчиринг. Совуқ ҳавони айлантиришни вентиляторга қўйиб беринг. Машина ойнаси очиқлигида асло кондиционерни ишга туширманг.

4) Катта тезликда юрганда машина ойнасини ёпиб қўйинг. Очиқ ойналар ҳаракатга қаршилик қилади ва бензин сарфини оширади. Ўта юқори тезликда очиқ ойна кондиционерга нисбатан кўпроқ ёнилғи сарфланишига сабаб бўлиши мумкин.

5) Шиналар босимини назоратда тутинг. Ортиқча дамланган шиналар ёнилғи сарфлаш самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун меъёрида дамланг.

6) Йўлда тиқинга тушиб қолсангиз, ёнилғининг шўри қуриди. Агар тиқинга дуч келиш эҳтимоли бўлса, эртароқ ёки кечроқ йўлга тушиш имконини қидиринг.

7) Фойдаланмайдиган нарса-буюмларингизни машинадан чиқариб ташланг. Масалан, ёзда ғилдирак занжири олиб юришнинг ҳожати йўқ. Фақат қишда қайта солиб қўйиш ёдингиздан кўтарилмаса бўлди.

8) Машина тиқинида двигателни юргизиб қўймасликка ҳаракат қилинг. Агар турган жойингиздад беш дақиқа ичида қўзғалмаслигингизга амин бўлсангиз, моторни ўчириб қўйинг.

9) Моторни узоқ қиздириш шарт эмас, хусусан янги автомобилларга бу тегишли. Янги машиналар совуқ ҳолда юргизишга мослашган.

10) Агар эҳтиёж бўлмаса, юқори тезланиш олиш керак эмас. Машинани катта тезликда ҳайдаманг.

11) Тезланиш олиш суръатини пасайтиришга ҳаракат қилинг. Ёнингиздаги ҳайдовчилар рақибингиз, йўл эса пойга йўлаги эмас. Катта тезлик катта сарф-харажат дегани.

12) Қиммат бензин зарурат эмас. Кўпчилик автомобиллар оддий бензинда ҳам бинойидек юради. Қуядиган бензинингиз автомобилингиз маркасига мувофиқми-йўқми – аниқлаштиринг, таниш-билишлардан, форумдошлардан суриштиринг. Кўплаб ҳайдовчилар оддий бензин қуйиб, мамнун машина ҳайдайди.

13) Агар сирғанчиқ ё лой туфайли ғилдираклар жойидан жилмай айланса, тезликни ошириш ярамайди. Текис газ бериб, сирғанчиқдан чиқишга урининг.

14) Иложини топсангиз, бир манзилга борадиган таниш ҳамроҳ билан шерик бўлинг ва ёнилғи нархини ўртада бўлишинг.

15) Агар манзилингиз узоқ бўлмаса, машинани қўйиб, пиёда ёки велосипедда боринг.

Санаб ўтилган усуллар сизга шундоғам маълум ёки бефойда туюлса, барчасини комплекс бажаришга уриниб кўринг, бензинингиз сезиларли тежалганини биласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 124
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 166
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 133
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар