«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:30
ЎЗO‘Z

2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди

05 дек, 19:43 16 386 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Kun.uz». 5 декабрь, жума куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил сарҳисоби тўғрисида нутқ сўзлаган.

Конституция кунига бағишланган маросимда, шунингдек, 2015 йилнинг номи эълон қилинди. Президент ташаббуси билан кейинги йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинди. 2014 йил эса «Соғлом бола йили» номи остида ўтган эди.

Ўзбекистонда 1997 йилдан бери ҳар бир йилга, жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида чуқурлаштирилган ўзгаришлар, ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида, ном берилиб келинади. 1997 йил «Инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинган бўлса, ХХI асргача бўлган йиллар «Оила йили» (1998), «Аёллар йили» (1999), «Соғлом авлод йили» (2000) деб эълон қилинган.

2001 йил «Оналар ва болалар йили», 2002 йил «Қарияларни қадрлаш йили», 2003 йил «Обод маҳалла йили», 2004 йил «Меҳр-мурувват йили», 2005 йил «Сиҳат-саломатлик йили», 2006 йил «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», 2007 йил «Ижтимоий ҳимоя йили», 2008 йил «Ёшлар йили», 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили», 2010 йил «Баркамол авлод йили», 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили», 2012 йил «Мустаҳкам оила йили», 2013 йил эса «Обод турмуш йили» деб эълон қилинган эди.

фото: Kun




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 183
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар