«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:43
ЎЗO‘Z

Турклар Ўзбекистонда янги завод қуришади

14 мар, 18:35 7 146 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турклар Ўзбекистонда янги завод қуришади Туркиянинг DAL Teknik Makina компанияси Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга металл конструкциялар заводини қуришни режалаштирмоқда, деб ёзади Спутник нашри.

"Ангрен" эркин иқтисодий зонасида жойлашадиган мазкур саноат объектини ташкил қилиш бўйича меморандум Ўзбекистон делегациясининг Истанбулга ташрифи давомида имзоланди.

"Лойиҳанинг бошланғич қиймати 10 миллион доллар атрофида бўлади. Туркиялик инвесторлар зона ҳудудини кўриб чиқишди ва Оҳангарон саноат блокидаги умумий майдони 6 гектарни ташкил этувчи жойни танлашди. Ҳозирда маъмурий кенгаш кўриб чиқиши учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда", — деди "Ангрен" ЭИЗ вакили.

Томонлар лойиҳани шу йилнинг ўзида якунига етказишни режалаштирган. Экспертларнинг баҳолашларича, янги заводнинг қурилиши Ўзбекистонга саноат аҳамиятига эга тайёр металл конструкцияларни импорт қилишни сезиларли даражада камайтиради ва 100га яқин янги иш ўрни яратилади. Ўтган йили "Ангрен" ЭИЗда 56,7 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди, бу 2015 йилга қараганда 6,1 фоизга кўпдир. Ушбу давр мобайнида 7 янги завод қурилди, 929 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 59
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 115
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар