«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:50
ЎЗO‘Z

Баҳорда қандай овқатланиш зарур?

14 мар, 18:15 8 458 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳорда қандай овқатланиш зарур? Баҳор келиши билан пайдо бўладиган муаммолардан бири гиповитаминоздир. Баҳор фаслида витамин етишмаслигининг олдини олиш ва тўғри овқатланишга ўтиш учун нима қилиш керак? Бизнинг мақоламиз шулар ҳақида.

Кўпинча баҳорда рўй берадиган гиповитаминоз ва иммунитетнинг пасайиши ҳолсизланиш, ўта чарчоқлик, сержаҳллик, бош оғриғи ва бош айланиш ҳолатлари билан намоён бўлади.

Бу муаммони бартараф қилишда витаминлар, минераллар, озуқали моддалар ва ўсимлик толаларига бой бўлган турли хил озиқ-овқатлар ёрдам бера олади. Организмнинг табиий тозаланишини ва ичаклар фаолияти яхшиланишини таъминлаш учун тоза сув ичиш ҳам катта аҳамиятга эга.

Баҳор яқинлашиши билан иммун тизими фаоллигини керакли даражада ушлаб туриш муаммоси туғилади ва бу тизим фаолиятининг сал пасайиши ҳам шамоллашнинг ривожланишига олиб келади. Бундай ҳолларда витаминлар ва минералларга бой бўлган овқатлар истеъмол қилиш жуда муҳимдир.

Минг афсуски, кузда йиғиб олинган мева ва сабзавотларда бу моддалар камайиб кетади, иссиқхоналарда етиштирилган ўсимликлар таркибида эса ундан ҳам камроқ бўлади. Лекин, шунга қарамасдан мева ва сабзавотлар истеъмол қилиб туриш фойдали.

Донли, дуккакли, ҳатто баҳорда ҳам таркибида фойдали моддаларни сақлаб қолувчи ёнғоқ ва қуруқ мева каби озиқ-овқатларни ейишни унутманг.

Истеъмол қилаётган овқатингиз таркибида организмнинг қурилиш материали ҳисобланувчи ва уларсиз иммуноглобулинлар ишлаб чиқариш имконсиз бўлган оқсиллар манбаси албатта қатнашиши шарт. Буларга ёғсиз мол гўшти, парранда гўшти ва твороглар киради.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 181
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 281
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 155
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 278
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар