«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Марказий банки “Россия-24” телеканалидан раддия талаб қилди

25 мая, 17:54 9 862 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Марказий банки “Россия-24” телеканалидан раддия талаб қилди Ўзбекистон Марказий банки Россиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали мамлакатда валюта операцияларининг тўхтатилиши ҳақидаги ахборотнинг тарқатилиши юзасидан баёнот эълон қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz. У миллий регуляторнинг расмий сайтида жойлаштирилди.

“Россия Федерацияси оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, “Россия-24” телеканали орқали тарқатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларининг тўхтатилиши ҳақидаги ахборот юзасидан баён қиламизки, бу хабарлар уйдирма ва провокациядир, валюта операцияларига ҳеч қандай чекловлар жорий қилинмаган”, – дейилади ҳужжат матнида.

Таъкидланишича, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, валюта операцияларининг ўтказилиш ҳамда у билан боғлиқ равишда чет эл валютасининг сотилиши ёки сотиб олиниши ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади.

Шунингдек, айни кунларда долларнинг расмий курси “Россия телеканали кўрсатгандай” 5 000 сўм эмас, балки 2 527 сўмни ташкил қилиши қайд қилинди.
Бундай ахборотнинг тарқатилишини Марказий банк “провокация ва уйдирма” деб баҳолаб, баёнотнинг Россия оммавий ахборот воситаларида расмий раддия сифатида чоп этилишини талаб қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар