«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Япониядан замонавий рақамли телевидения ускуналарини сотиб олади

25 мая, 17:49 9 358 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Япониядан замонавий рақамли телевидения ускуналарини сотиб олади Ўзбекистон ҳукумати «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ерусти рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда UzDaily'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Қарорга кўра, ушбу лойиҳа бўйича ўтказилган танлов якунида «Ўзимпэксалоқа» МЧЖ ва Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси ўртасида «Радиоалоқа, радиоузатув ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 8 751 343 200 иена (73,63 миллион доллар) бўлган рақамли телевидение ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.

Лойиҳа Япония халқаро тараққиёт банки томонидан Sumitomo Mitsui Banking Corporation тижорат банки билан консорциумда молиялаштирилади. 2015 йил январь ойида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шартномани бирга молиялаштириш бўйича заём келишувини имзолаган. 12 йилга, жумладан икки йилга имтиёз билан тақдим этиладиган кредит миқдори 62,59 миллион доллардир. «Алоқабанк» акциядорлик компанияси эса 11,04 миллион доллар миқдоридаги кредитни беш йил муддатга миллий валютада тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 71
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 488
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар