«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 00:49
ЎЗO‘Z

Boeing «ваъда»сини бузган Данияни судга берди

04 мар, 16:04 5 485 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Boeing «ваъда»сини бузган Данияни судга берди Американинг Boeing компанияси Дания мудофаа вазирлиги устидан судга мурожаат қилди. Бунга вазирликнинг қироллик ҲҲК эҳтиёжлари учун Boeing томонидан ишлаб чиқарилган А/F-18 Super Hornet F қирувчи самолётларини рад этиб, Lockheed Martin ишлаб чиққан F-35A қирувчиларини харид қилишига нима сабаб бўлганига ойдинлик киритувчи ҳужжатларни тақдим этмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда корпорация баёнотига таяниб Кун.уз хабар берди.

"Boeing Дания мудофаа вазирлигини судга берди, чунки вазирлик қирувчи самолётларни етказиб бериш бўйича ўтказилган танлов хулосасига доир ҳужжатлар билан танишиш бўйича берган илтимосимизга жавоб бермади", - дейилади баёнотда.

Boeing корпорациясининг катта вице-президенти Том Белл Даниянинг TV2 телеканалига берган интервьюсида изоҳ беришича, Дания мустақил давлат сифатида танловда тақдим этилган учта қирувчи самолётдан бирини танлашга тўла ҳуқуқи бор эди. Бироқ, Boeing мудофаа вазирлигининг танлов якунига доир эълон қилинган рақамларидан норози. Компанияга кўра, F/A-18 Super Hornet F қирувчиларининг якуний таннархи ва имкониятлари нотўғри кўрсатилган. Шунга биноан, бундай маълумотларнинг давлат идораси томонидан эълон қилиниши Boeing обрўсига жиддий путур етказади.

Дания мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, Boeing айнан қандай ҳужжатларни талаб қилаётганини аниқ билдирмагани сабабли бу каби ҳужжатлар тўпламини олмаганини айтмоқда.

Дания ҳукумати 2016 йил май ойида қироллик ҲҲК таркибидаги F-16 қирувчи самолётларини 27 дона бешинчи авлод F-35A Joint Strike Fighter қирувчиларига алмаштиришга қарор қилган эди. Вазирлик учун тавсиянома ишлаб чиққан экспертлар F-35A асосий кўрсаткичлар борасида А/F-18F ҳамда Eurofighter қирувчиларидан устун деган қарорга келган.

Lockheed Martin самолётларининг умумий қиймати ва сервис хизмати 56 млрд крон (7,9 млрд доллар)га айланади. А/F-18F қирувчиларининг 27 донаси 78 млрд крон (11,1 млрд доллар)га айланиши керак эди.

Boeing вазирлик баҳолари билан умуман рози эмас. Унга кўра, нархлар деярли 2 марта қиммат кўрсатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 39
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 149
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 22
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 58
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 89
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 38
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 148
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 163
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 225
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 141
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 81
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 42
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 458
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 288
  • Бўлимлар