«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:03
ЎЗO‘Z

Андижонда ўтган профилактика кунида 36 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланди

04 мар, 12:17 7 797 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ўтган профилактика кунида 36 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланди Андижон вилоятида ўтказилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни профилактик тадбирларида ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари фаол иштирок этди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Унга 156 нафар йўл патруль хизмати инспектори ҳамда 32 та махсус хизмат автомашинаси жалб этилди. Андижон шаҳридаги “Жаҳон буюм ва ҳунармандчилик бозори”, “Янги бозор” ҳамда “Эски шаҳар” деҳқон бозорлари ҳудудида тарғибот-ташвиқот гуруҳи ходимлари фуқароларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш, серқатнов кўчаларни кесиб ўтишда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юриш кераклиги ҳақида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида йўл патруль хизмати инспекторлари шаҳар-туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган 8 та автотранспорт воситаларини таъмирлаш устахонаси, 7 та йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшма ҳамда 2 та автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг ишчи-хизматчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

- Тадбир давомида жами 4330 та транспорт воситаси текширувдан ўтказилди, - дейди Андижон вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, капитан Шамсиддин Усмонов. - ЙПХ ходимларининг ҳушёрликлари билан 875 та қоидабузарлик аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 36 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётганлиги, 107 нафари тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, 13 нафари ҳаракатланиш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш, 16 нафари эса светофор ишораларига амал қилмасликни ташкил этади. Булардан ташқари, шу куни йўловчи ташиш қоидасини бузган 163 нафар, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган 86 нафар ҳайдовчи ҳамда 439 нафар бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этган шахслар аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўтказилган тадбир давомида вилоят ҳудудидаги 163 та таълим муассасасида ўқувчи ва талабалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари мавзусида очиқ мулоқот ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили ва унинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилиб, аянчли оқибатлари акс эттирилган видеолавҳалар намойиш этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 135
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар