«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:30
ЎЗO‘Z

Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди

02 мар, 19:24 8 296 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди Давлат нотариал идоралари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилди.
Шунингдек, мазкур қарор билан Кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш Тошкент шаҳрида – 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида – 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилиши белгиланди.

Қайд этиш лозимки, қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулкларнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлашда жисмоний ва юридик шахслар солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергиядан қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни, шунингдек, кадастр хизматининг бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. Ушбу маълумотларни йиғиш учун турли ташкилотларга борган ҳолда фуқаролар кўп вақт сарфлайди. Бунда ушбу маълумотномаларни олиш учун коммунал хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, уй ҳужжатидан кўчирма, квартира ичидаги иссиқлик таъминоти тизимининг текшириш далолатномаси ва бошқа шу кабилар тақдим этилиши лозим.

Ҳукуматнинг мазкур қарори билан солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергия бўйича қарздорлик йўқлиги, бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни фуқаролар томонидан қоғоз кўринишида йиғиш амалиётига чек қўйилди. Бунинг ўрнига эса ушбу маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали аниқ вақт режимида мустақил олиши белгиланди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизми жорий қилиш каби топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар