«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 04:00
ЎЗO‘Z

Хитойлик аёл ўғил туққандан кейин 6 кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди

02 мар, 12:16 15 949 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойлик аёл ўғил туққандан кейин 6 кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди Хитойнинг Хэбэй вилояти Ичан шаҳрида яшовчи аёл ўғил туққандан кейин олти кун ўтгач, эгизак қизларни дунёга келтирди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Аёл 2012 йилда турмуш қурганига қарамай, фарзанди бўлмаган, 2016 йилнинг август ойида Ухань шаҳридаги касалхоналардан бирида даволаниб, учта болага ҳомиладор бўлди.

У 21 февраль куни вазни 1,44 килограмм бўлган ўғил фарзандли бўлди ва шу билан тўлғоғи тўхтади. Аёлнинг даволовчи акушери ҳомиладорликни давом эттириш керак, деган қарорга келди. Аёл ўтган душанба, 27 февраль куни эгизак қизалоқларни дунёга келтирди.

“Бефарзанд юрган пайтларим жуда ҳам бола кўришни орзу қилгандим. Мана энди 3 нафар фарзандим бор, баъзида уларни юпата олмай, шошиб қоляпман”, деди аёл.

Айни пайтда чақалоқлар туғруқхонанинг жонлантириш бўлимида сақланмоқда. Аёлни даволаган акушернинг айтишича, бундай ҳодисага у 20 йиллик иш тажрибаси давомида илк маротаба дуч келган. Унинг айтишича, аёлнинг ўғил фарзанди алоҳида парда, эгизак қизлар эса битта парда ичида бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 23
  • Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади 22 апр, 23:15 21
  • Хитойда сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқини содир бўлди 22 апр, 22:53 59
  • Россия қўшинлари Харкивдаги телеминорага зарба берди 22 апр, 21:53 209
  • ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди 22 апр, 21:11 116
  • АҚШ Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам бермоқчи. Бу рақамлар аслида нимани англатади? 22 апр, 20:18 257
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 88
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 67
  • Буюк Британия компанияси 500 дан ортиқ сайёҳларни Ўзбекистонга юборади 22 апр, 23:15 21
  • Хитойда сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқини содир бўлди 22 апр, 22:53 59
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 14
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 100
  • Россия қўшинлари Харкивдаги телеминорага зарба берди 22 апр, 21:53 209
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 87
  • ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди 22 апр, 21:11 116
  • АҚШ Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам бермоқчи. Бу рақамлар аслида нимани англатади? 22 апр, 20:18 257
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 73
  • Бўлимлар