«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:36
ЎЗO‘Z

Mr Akrom қўли сингани, санъатдаги кўролмаслик ва устоз кўрмаган шогирдлар ҳақида гапирди

01 мар, 21:18 6 167 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Mr Akrom қўли сингани, санъатдаги кўролмаслик ва устоз кўрмаган шогирдлар ҳақида гапирди Анча вақтдан буён ТВда кўринмай қолган таниқли созандалардан бири, Ўзбекистонда урма созлар бўйича етакчи чолғучи Mr Akrom қўли лат егани учун бироз санъатдан четлашганини хабар қилди, деб ёзади Qalampir.uz. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ёзар экан, қўлининг лат егани атрофидаги одамлар, хусусан, айрим санъаткорлар ва шогирдларининг ўзи ҳақидаги фикрларини билиб олишга айни муддао бўлганини айтади.

Mr Akrom бугунги санъатдаги қора пиар, бировнинг меҳнатини ўғирлаб, тўйма тўй юриш ҳақида қуйидагиларни ёзади:

“Биз санъат соҳасига кириб келганимизда устозларимиз фақат меҳнат қилишга, катта мартаба ва ютуқларга, халқ олқишига фақат чин юракдан қилинган меҳнат орқали етилишига ўргатишган. Афсуски, бугун санъат соҳасига кириб келаётган айрим созандалар ўзи устоз кўрмаётгани етмагандек, қора пиарни, бировнинг меҳнати ортидан обрў топишни, шу орқали элга танилишни исташади. Қўлим синиб, бироз танаффус қилишимга тўғри келди. Бунда мухлисларим ва яқинларим мен учун куюнишди, кимдир яхши тилак билдирди. Дўстларим қўлим тузалиб кетиши учун ҳиссаларини қўшишди. Мен улардан миннатдорман”.

Созанда қўли синганидан сўнг кўплаб миш-мишлар, энди ижод қила олмас экан қабилидаги гаплар тарқатилганига урғу берди:

“Қўлим сингани айримларга жуда қўл келди. Акром энди ижодни йиғиштирса ҳам керак, деган гаплар ҳам қулоғимга етиб келди. Чунки мен урма созларни чаламан! Хавотирга ўрин йўқ. Душманларим эса қувонмасалар ҳам бўлади. Ҳаммаси ортда қолди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан қўлим тузалди, яна ижодни бошладим. Аммо ўтган ўтган давр одамларнинг, устозим деб юрганларнинг асл юзини кўриш имконини берди. Яратган бизга бундай синовларни шу учун ҳам берса керак”.



Mr Akrom’ни Ўзбекистонда ёшлар аудиторияси жуда яхши танийди. У бир неча йил чет мамлакатларда ҳам созандалик фаолияти билан шуғуланиб келган. У бугунги ижоди ҳақида гапириб, айни вақтда кўплаб янги лойиҳалар, янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини, тез орада уларни мухлислари ҳукмига ҳавола этишини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 115
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 162
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 021
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 302
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 367
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар