«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:12
ЎЗO‘Z

“My5”, “Milliy TV”, “Zo’r TV”: Ким бачканаликда биринчи, ким жиддийликда?

01 мар, 20:41 37 615 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“My5”, “Milliy TV”, “Zo’r TV”: Ким бачканаликда биринчи, ким жиддийликда? Охирги йилларда Ўзбекистон медиа бозори ривожланди. Янги газета ва журналлар, радиолар, интернет-сайтлари билан бир қаторда, янги телеканаллар ойнаи жаҳон юзини кўрди. Ҳар бир телеканалнинг фаолияти ортида юзлаб, ҳатто, минглаб ходимларнинг меҳнати ётади.

Медиа бозорининг ривожланиши ўз-ўзидан давлат ва нодавлат ОАВлар тушунчасини юзага келтириши турган гап. Сўнгги уч йил ичида ташкил этилган “My5”, “Zo’r TV” “Milliy TV” телеканаллари ўтган вақт мобайнида ўз йўналиши, кўрсатувлари, фильмлари билан томошабинлар меҳрини қозонди, деб ёзади Qalampir.uz. Уч телеканал орасида бундан бир йил аввал етакчилик сўзсиз “My5” телеканалиники эди. Хўш, ҳозирчи?

Рақобат ўртадаги фарқни дарров кўзга яқин қилди. “My5” телеканали иш бошлаган илк кунларданоқ, асосан ёшлар аудиториясини қамраб олишга, ёшларбоп кўрсатувлар, қўшиқлар ва клиплар, фильмлар намойиш этишга бел боғлади. Тўғри, ора-сирада ЎзЭОАВМА лойиҳалари, катталарга мўлжалланган фильмлар, видеороликлар ҳам намойиш этилди, бироқ эфир вақтининг асосий қисмини ёшлар банд қилди. Натижа ёмон бўлмади. Ёш-яланг тилидан “My5” тушгани йўқ. Бироқ бу аудиториянинг асосий қисмини мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, уй бекалари ташкил этарди.



Қачонлардир эфирдан мустаҳкам ўрин олган саёз кўрсатувлар, телба-тескари гапларни ТВ орқали айтадиган бошловчилар сабаб “My5” кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Томошабинлар, жиддий аудиториянинг эътирозларига дуч келди. Бироқ хулоса у қадар таъсирли бўлмади, телеканал ёшлар аудиториясига қадар катта фойда бермайдиган, шоу-бизнесга оид кўнгилочар кўрсатувлар сонини кескин кўпайтирди.

Бугунги томошабиннинг савияси анча ўсмаганми, унга жиддий, янги, кўнгилочар бўлганда ҳам, бачканаликдан ҳоли кўрсатувлар керак эди. Айни шу даврда “Milliy TV” телеканали майдонга чиқди. Аввало, телеканал тасвирнинг сифатлилиги, кўрсатувларнинг дизайни билан эътиборга тушди. Ҳашаматли студиялардан тортиб, оддий деталларгача қимматбаҳоларини афзал кўрган телеканал ишни ҳам ёшлар, ҳам катта авлод вакилларини “қўлга олиш”дан бошлади ва бунинг уддасидан чиқди.

“Milliy TV” кўнгилочар телеканал номини оқлай олди. Бир вақтнинг ўзида ҳам информацион, ҳам кўнгилочар, ҳам таҳлилий, ҳам ток-шоу, ҳам ошхонабоп кўрсатувларнинг ортидан қувмай, дастурлари кетма-кетлигини режа асосида олиб борди. Унда “My5”даги каби республикада бўлаётган воқеаликлар кун давомида, маълум вақтларда ёритиб борилмаса-да, канал жиддийликни бошқа кўз илғамас жиҳатлари билан ушлаб қола олди.

Ҳар яхшининг бир ёмони бўлади, деганларидек бу телеканалнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари йўқ эмас. “Milliy TV”да миллийлигимизга ёт бўлган айрим жиҳатлар, хусусан, телебошловчиларнинг кийиниш услуби кўп танқидларга учради. Анонслар остидаги овоз ҳам танқидларни инобатга олган ҳолда ўзгартирилди.



Бугун “Milliy TV” телеканалида ҳам дунёнинг бошқа телевидениеларидан кўчирилган кўрсатувлар йўқ эмас. Бунга мисол тариқасида “MTV Show” дастурини келтириш мумкин. Кўрсатув “Вечерний Ургант” кўрсатувидан кўчирилган бўлса-да, бу кўчирмакашлик муваффақиятли ва айни дамда “қимматбаҳо” чиққан.

Телеканал орқали “Оталар сўзи...” каби кўрсатувларнинг эфирга узатилиши эса кексалар учун айни муддао бўлаяпти, десак муболаға бўлмайди.

“Milliy TV”нинг ҳам бачканалик борасида камчиликлари етарли. “Avtotest” сериалини бунга яққол мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Сериал кўп вақт намойиш этилмаган бўлса-да, саёз сценарийси, воқеаларнинг мантиқсизлиги, бачкана ҳазиллари билан жуда тез тилга тушиб, каналнинг мавқеига бироз салбий таъсир кўрсатди.



Бугунги кунда эфирга узатилаётган “Baqlajon stand up show” дастури ҳам сериалнинг йўлидан бормоқда. Бачкана ва миллийликдан умуман йироқ бўлган ҳазиллар, кишининг медасига тегадиган қочиримлар, бугун айрим гуруҳлар томонидан ижро этилиб, танқиддан боши чиқмаётган латифаларнинг шериклари “Baqlajon stand up show” дастури орқали “эфир кўрки”га айланди.

Жорий йилдан бошлаб эфирга чиқа бошлаган “Zo’r TV” телеканалидан ҳам томошабинлар у қадар катта янгиликни кутаётгани йўқ. Боиси телеканал жамоаси асосан шоу-бизнес вакилларидан таркиб топган. Устига-устак йўналиш ва кўрсатувлар борасида “Zo’r TV” ҳам “Milliy TV” ва “My5”ни такрорлаши турган гап.

Биргина Жаҳонгир Позилжоновнинг лойиҳаси “Хонтахта” деб номланишининг ўзиёқ, бу каналдан бачканаликни кутмасликнинг иложи йўқлигидан белги бериб тургандек.

Бугундан эътиборан ҳар бир канал баҳорий кўрсатувларни эфирга узатишни бошлади. “My5” уч йиллик логотипидан воз кечди. Қизил ва кулрангдан иборат янги логотипдан жиддийлик, мулоҳазакорлик сезилиб турибди. Қизиқ, наҳот “My5” бачканаликдан, ёш ижодкорларнинг енгил-елпи кўрсатувларидан буткул воз кечса?

“Zo’r TV” ҳали ишончни оқлаганича йўқ. Бунинг учун вақт ўтишини кутишимиз керак. Сўнг дўппини бир ерга қўйиб, баҳслашсак арзийди.

“Milliy TV” эса мавжуд камчиликнинг ўрнини тўлдириб, бачканалик йўлидан қайтса, бугунги медиа бозорида ўз ўрнини янада мустаҳкамлаши тайин.

Қизиқ, уч телеканал ўртасидаги рақобат қандай бўларкин. Ким қайси йўлдан кетади?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
    1. ABBOSBEK 28 января 2021 14:26
      Menga MY5 Kanali yoqadi MY5 ga omad yor bulsin!
    Бўлимлар