«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:14
ЎЗO‘Z

Beeline мижозлик тажрибасини такомиллаштиришга эътибор бермоқда

19 мая, 19:36 6 713 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline мижозлик тажрибасини такомиллаштиришга эътибор бермоқда 2015 йил 19 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline миллий матбуот-анжумани доирасида компания абонентларининг мижозлик тажрибасини такомиллаштиришга йўналтирилган қатор муҳим лойиҳалар ҳақида хабар берди.

Unitel МЧЖ раҳбариятининг ҳисоботида биринчи чоракнинг қуйидаги муҳим лойиҳалари акс эттирилди: Beeline 3G тармоғида соф товуш узатувчи “Ҳозирлик эффекти” HD-технологияси, бир нечта авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларида жорий этилган роуминг ноёб хизмати, шунингдек CLICK тизими билан биргаликда ишга туширилган “Автотўлов” хизмати.

“Позитив мижозлик тажрибаси – бу энг яхши хизмат кўрсатувчи компанияларни таърифлайди, ва биз Beeline‘ни Ўзбекистондаги биринчи рақамли хизмат кўрсатувчи компания бўлишига интиламиз, - дейди мижозлик тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – Бу ерда барчаси муҳим: хизматларнинг юқори сифати, хизмат кўрсатишнинг энг олди стандартлари, бизнес-жараёнларнинг очиқ-ойдинлиги, тезкор қайта алоқа ва бошқалар”.

Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремовнинг белгилашича, шахсий ва дилерлик эксклюзив офисларнинг тармоғини кенгайтирган ҳолда, компания ритейл бошқарилишининг самарали тизимига аҳамаят қаратмоқда, бу эса ўз навбатида Beeline савдо белгиси остида фаолият юритаётган барча салонларда хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлайди ва мавжуд бўлган барча қоида ва нормаларни бажарилишини кафолатлайди.

2015 йилнинг I чорагида мижозлар билан қайта алоқа ўрнатиш борасида, мавжуд алоқа каналларини ривожлантириб ва янгиларини барпо этган ҳолда, компания катта йўл босди. Шундай қилиб, бугунги кунда Facebook, Odnoklassniki, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги Beeline O‘zbekiston корпоратив саҳифаси обуначиларининг умумий сони 700 000 кишини ташкил этди, ва бу компанияни ҳар бир ижтимоий тармоқдаги энг йирик бренд-уюшмалар қаторига чиқарди.
Beeline




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар