«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 07:36
ЎЗO‘Z

Маҳмуд Муродов Маданият вазирлигининг илк раҳбари бўлди

24 фев, 16:17 7 260 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳмуд Муродов Маданият вазирлигининг илк раҳбари бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мазкур фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

24 февраль куни Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раҳбарлар тайинланди. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Маҳмуд Муродов 1975 йилда мусиқашунослик мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат консерваториясини тамомлаган. Маҳмуд Муродов 1970 йилдаёқ ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.

Маҳмуд Муродов 1978 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бўлим бошлиғи, кейинчалик мусиқий таълим масканлари бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

1985-1990 ва 1992-1994 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси директори лавозимида ишлаган. 1990 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Маҳмуд Муродов 2015 йил февраль ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори лавозимига тайинланган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди 09 окт, 22:43
  • Ёшлар спорт саммити ўз ишини бошлади 07 окт, 10:14
  • Сенат раиси Муродов ўрнига Бош прокурор этиб тайинланди 20 июн, 12:49
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тайинланди 31 янв, 15:55
  • Ўзбекистон Маданият вазири: “Бу йил Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади” 07 апр, 20:42
  • Ўзбекистонда Туркманистон маданият кунлари очилади 08 ноя, 18:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди 07 июн, 00:42 297
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4100га яқинлашди 07 июн, 00:20 301
  • Машҳурлар карантинда (фото) 06 июн, 23:53 617
  • Турли сабабларга кўра бир-бирини ёқтирмайдиган Болливуд актрисалари (фото) 06 июн, 23:30 419
  • Сингапурда соялардан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма яратилди 06 июн, 23:09 244
  • Lamborghini ва Audi тезлик борасида куч синашди (видео) 06 июн, 22:46 428
  • Хитой Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини очди 06 июн, 22:25 566
  • Олимлар нима сабабдан одамлар биринчи бўлиб ёмон хабарни эшитишни хоҳлашини аниқлади 06 июн, 22:00 489
  • Рассом коронавирусдан ҳимояланиш учун хавфсиз шляпа яратди 06 июн, 21:41 329
  • Флойд Жорж учун олтин тобут ёхуд йўқолган пичоқ... 06 июн, 21:21 806
  • Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалди 06 июн, 21:05 326
  • Собиқ разведкачи коронавирус тарқалиши ҳақида шов-шувли баёнот берди 06 июн, 20:55 2 092
  • Бўлимлар