«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:00
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги ёнғинда 16 киши жароҳатлангани маълум бўлди

23 фев, 22:08 6 419 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги ёнғинда 16 киши жароҳатлангани маълум бўлди 23 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган кучли ёнғин натижасида 16 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

16:36 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Чилонзор тумани Ц-мавзеси Чўпон Ота кўчаси 28а-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Орадан 10 дақиқа ўтиб ҳодиса жойига туман ёнғиндан муҳофаза хизматининг иккита жанговар ёнғин ўчириш автоэкипажи етиб борганида, бинонинг 1, 2 ва 3-қаватлари очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлди. Қўшимча ёнғин ўчириш автоэкипажлар чиқарилган.

17:13 да ёнғин жойига Чилонзор ва бошқа тўртта туман ҳамда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан жами 12 та автоэкипаж йўлланган. Ўт ўчирувчилар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 18:06 да қуршаб олиниб, 18:16 да бутунлай ўчирилган.

Ёнғин оқибатида маъмурий бинонинг 1, 2, 3-қаватлари тўлиқ 800 кв.метр майдонида ёнган, 4 ва 5-қаватларининг ташқи қисмлари ёнғиндан қисман зарар кўрган. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Ёнғин вақтида ўт ўчирувчилар томонидан 70 нафар ишчи-хизматчи қутқарилиб, уларнинг 14 нафари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб борилган. Икки киши травматология бўлимига жойлаштирилган, улардан бирига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйига юборилган, иккинчисига умуртқа поғонасининг лат ейиши ташхиси қўйилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Зарарланган бинонинг 1−3-қаватлари Hamza Collection тикувчилик фирмасига, 4-қават «ДИ-Ихлос» компаниясига, бешинчи қават эса «Ўрмон хўжалиги лойиҳа» институтига қарашли бўлган. Бинонинг шарқий қисмида Тошкент вилоят прокуратураси жойлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар