«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:12
ЎЗO‘Z

Хоразмда GM Uzbekistan ходимлари ҳибсга олинди

22 фев, 22:31 9 226 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда GM Uzbekistan ходимлари ҳибсга олинди Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси оператив ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилоятидаги GM Uzbekistan компанияси ходимларини жиноят устида қўлга олдилар.

"Урганчлик икки фуқаро: GM Uzbekistanнинг Хоразм вилояти филиали кассири Улуғбек Утамуратов ва ушбу филиалнинг омбор мудири Қурбонназар Собиров 1400 доллар пора олаётганида қўлга олиндилар. Улар бу пул эвазига "Хоразмавтотеххизмат"га "Дамас" машинасини сотиб олиш учун шартнома тузишда ёрдам бермоқчи бўлишган", — деди МХХ вакили.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этиш жоиз, кейинги вақтда МХХ мамлакат автосаноатидаги товламачилик ва таъмагирликка нисбатан курашни кучайтирди. Бу ушбу соҳада жиноятларнинг ва расмий дилерлик тармоқларидаги инсофсиз сотувчиларнинг камайишига сезиларли таъсир кўрсатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар