«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

Биологлар дунёдаги биринчи иссиққон балиқни топишди

16 мая, 15:45 19 323 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биологлар дунёдаги биринчи иссиққон балиқни топишди АҚШлик олимлар опахи – нурпатли денгиз балиқлари турига мансуб балиқлардан бири денгиз тубида яшовчи балиқларга хос бўлмаган иссиққонликка эгалигини аниқлашди, деб ёзмоқда Kun.uz. Ноёб балиқ 40 метрдан 450 метргача чуқурликда яшайди ва ўзининг тана ҳароратини сув ҳароратидан Цельсий бўйича 5 градусга юқорироқ ушлаб туради. Олимларнинг ушбу тадқиқоти билан Science журналида батафсилроқ танишиш мумкин.

Балиқлар совуққон жонзотлар ҳисобланади. Уларнинг танаси ҳарорати атроф муҳит ҳароратига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради ва ҳеч қачон ундан ошиб кетмайди. Баъзи йиртқич балиқлар ўлжа орқасидан ов қилганда мушакларини “қиздира” олишга имкон берадиган механизмларни ишлаб чиқишган. Бу уларга тезроқ сузишга имкон беради. Бироқ шунга қарамай, бундай балиқларни иссиққон балиқлар деб атаб бўлмайди, чунки улар танасининг “қизиши” самаралироқ ов қилиш учун восита ҳисобланади, холос.

АҚШлик олимлар Lampris guttatus турига мансуб ушбу балиқнинг қон-томир тизими икки босқичдан ташкил топганини аниқлашди. Қони сувдан қислород олувчи ва сув билан ўзаро таъсирланганда совувчи балиқнинг ойқулоқ (жабра) томирлари иссиқ қонни ташувчи бошқа томирлар билан ўралганлиги аниқланди. Шу туфайли кислород билан тўйинган совуқ қон қизиб, тана бўйлаб циркуляция қилишда давом этади. Бундай механизм Lampris guttatus балиғини тўлақонли иссиққон балиқ деб аташга имкон беради: унинг барча ички органлари, шу жумладан юрак ва мушаклари атрофдаги сувдан тахминан 5 градусга иссиқроқ бўлади. Олимлар балиқни батафсилроқ тадқиқ қилиб, у қандай эволюцион жараёнлар оқибатида бундай ноёб хусусиятга эга бўлганини аниқлашмоқчи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 55
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар