«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:07
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди

15 фев, 09:50 8 653 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди 2017 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда "sof.uz" хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти сайловидаги юксак ғалабаси билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Мулоқотда сайлов натижалари Туркманистонда халқ фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур ўйланган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи юксак ишонч билдираётгани ва уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлгани қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар. Туркманистон фаол ташқи сиёсат юритаётгани ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташаббуслари халқаро майдонда муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар давлатлараро муносабатлар турли даражаларда сезиларли миқёсда фаоллашгани, ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукумат делегацияларининг амалий ташрифлари якунларини, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги ҳамкорликни ижобий баҳоладилар.

Давлат раҳбарлари икки қардош мамлакат ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни жадал ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш учун мавжуд улкан салоҳиятни тўла ишга солишга тайёр эканини билдирдилар.

Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат раҳбари лавозимида улкан ютуқлар, Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

"Суҳбат давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга хос бўлган самимий ва дўстона руҳда ўтди", - дея таъкидланган ЎзА хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар