«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:51
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг қиммат атирлар

15 фев, 07:26 16 247 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг қиммат атирлар Айтишларича, ҳақиқий атир узоқ вақтлар давомида кўплаб кишиларнинг оғир меҳнатлари эвазига яратилгани учун арзон бўлиши мумкин эмас экан, деб ёзади Дарё нашри.

Лекин шундай атирлар борки, баҳолари ақлга сиғмас даражада юқори. Шундай қилиб, дунёдаги энг қиммат атирлар билан танишинг.

5-ўрин: Clive Christian No.1

Машҳур британоялик дизайнер Клайв Кристиан томонидан яратилган атир уч карат жавоҳир билан безатилган ажойиб биллур идиши билан ажралиб туради. Ҳар йили бу камёб атирдан 1000 нусха ишлаб чиқарилади. 30 мл миқдордаги бу атирнинг баҳоси 5500 долларни ташкил қилади.

4-ўрин: Royal Arms Diamond Edition Perfume

Лондондаги Флорис уйи қиролича Елизавета II нинг жавоҳир юбилейи шарафига ўзига хос атир чиқарди. Атир ҳар бири 20-аср бошларида яратилган ва жавоҳир билан безатилган 18 каратли тилла занжирли 6 та ноёб шишаларга солинган. Бу атирнинг нархи 23 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

3-ўрин: Guerlain Idylle Baccarat — Lux Edition

Бундай атир учун Ora Ito компанияси кўз ёши шаклидаги ноёб тиллага ўралган биллур идиш ишлаб чиқарди. Атир солинган бу идишнинг нархи 40 минг АҚШ долларидан иборат.

2-ўрин: Clive Christian Imperial Majesty

Ноёб парфюмерия аралашмаси юқори сифатли тоғ биллуридан ясалган идишларга солинган. Шишанинг бўйнига 18 каратли тилла фольга ёпиштирилган ва қопқоғи 5 каратли жавоҳирдан ясалган. Бу атирнинг баҳоси 215 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

1-ўрин: DKNY Golden Delicious

Апельсин, қизил олма, олхўри, атиргул ва оқ лилия, мускус ва сандал дарахтидан ташкил топган бу ажойиб муаттар ҳид оддий идишда жуда арзон туради. Лекин 2011 йилда бу хушбўй ҳидли атирни дунёдаги энг қиммат атирга айлантирган ноёб идиш яратилди. 2909 та қимматбаҳо тошлар билан безатилган бу идиш 1 миллион доллар туради. Бу идишларга солинган атирларни сотишдан келган маблағ очликка қарши курашувчи Action Against Hunger жамғармасига бориб тушиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар