«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:39
ЎЗO‘Z

Озишга ёрдам берадиган донлар аниқланди

10 фев, 11:15 10 743 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озишга ёрдам берадиган донлар аниқланди Америкалик парҳезшунослар озиш имконини берувчи ёрмаларни истеъмол қилишнинг энг маъқул усулини маълум қилди. Тегишли тадқиқот American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилди, деб ёзади Дарё нашри.

Муаллифлар фикрича, бутун донли, яъни ишлов берилмаган (янчилмаган ва тозаланмаган) ёрмалар соғлиқ учун энг фойдалиларидир. Улар тана вазнини камайтиришни осонлаштириб, юрак ва қон-томир тизими касалликлари пайдо бўлиши хавфини пасайтиради.

Олимлар саккиз ҳафта давомида 40—65 ёшдаги кўнгиллиларнинг парҳезини кузатиб, шундай хулосага келди. Дастлабки икки ҳафта давомида иштирокчилар ишлов берилган дондан ташкил топган тахминан бир хил маҳсулотларни истеъмол қилди. Шундан сўнг уларни 40 ва 41 кишилик иккита гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳ аввалги парҳезни давом эттирди, иккинчиси эса фақат ишлов берилмаган донларни тановул қила бошлади.

Иккинчи гуруҳ иштирокчиларининг ичакларида нормал pH учун қулай шароит яратадиган бактериялар кўпроқ, яллиғланиш ривожланишига имкон берадиган бактериялар эса камроқ бўлиб чиқди. Бундан ташқари, бутун донли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида ҳар кунлик рационнинг умумий энергетик қиймати тахминан 100 килокалорияга камаяди.

Муаллифлар рационга бутун донли ун, сули ва жигарранг гуручни киритишни тавсия қилади. Ишлов берилган ва ишлов берилмаган донлар ўртасидаги фарқлар шундаки, ишлов берилмаганлари таркибида клетчатка ва микроэлементлар кўпроқ бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 238
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 132
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 151
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 126
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар