«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:11
ЎЗO‘Z

Google янги Android Wear 2.0 дастурини ишлаб чиқди ва LG «ақлли» соатини тақдим этди

09 фев, 18:01 7 324 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google янги Android Wear 2.0 дастурини ишлаб чиқди ва LG «ақлли» соатини тақдим этди Google компанияси ақлли соатлар учун ўзининг дастурий таъминоти — Android Wear’нинг янги намунаси Android Wear 2.0 дастурини ҳавола қилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида компания LG компанияси ишлаб чиққан иккита соатни ҳам тақдим этган. Улар янги дастур негизида ишлайди, деб хабар берди Кун нашри.

Android Wear 2.0 дастурида циферблатларни созлаш имкони пайдо бўлган. Унинг воситасида керакли функцияларни асосий ойнага чиқариш мумкин бўлади. Бундан ташқари, тизим циферблатларни тезда алмаштириш имконини беради.

Google Fit иловасида ҳарорат, масофа, сарфланган калория ҳамда соатда пульс ўлчагич бўлса, пиёда юриш, югуриш ёки велосипедда сайр қилиш чоғида пульсни назорат қилиш мумкин. Шу қаторда ўтириб-туриш, гантел ва штангани такрорий кўтаришлар сонини санашларни ҳам илованинг ўзи бажаради.

Android Wear 2.0 дастурида иловани бевосита соатнинг ўзига юклаш имкони мавжуд. Шу билан улар телефонсиз ҳам ишлаши мумкин, яъни соатда мобил модул бўлса кифоя, бевосита соатнинг ўзидан ҳам қўнғироқ қилса бўлади.

Фойдаланувчилар соат экранидаги клавиатура ёрдамида матнли хабарларга жавоб бера олишади. Google, шунингдек, Google Assistant овозли ёрдамчини ҳам киритган.

Google янги дастурий таъминоти билан бирга LG Watch Style ва LG Watch Sport соатларини ҳам намойиш қилди. Sport модели Style намунасидан тўловлар учун NFC-чип мавжудлиги, GPS-навигатори борлиги, пульс ўлчагич ва мобил алоқа модули борлиги билан фарқланади.

LG Watch Style (ўнгдан юқорида) ва LG Watch Sport (чапдан пастда)

Google компанияси Android Wear 2.0 тизимини яқин ҳафталарда Android тизимида ишлайдиган аксарият «ақлли» соатларга тарқатишга ваъда бермоқда. LG соатлари эса АҚШ, Канада, Саудия Арабистони, ЖАР, Жанубий Корея, Россия, Тайван ва БААда пайдо бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 49
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 481
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар