«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 13:39
ЎЗO‘Z

Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди

09 фев, 08:14 6 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 5 январь куни соғлиқн сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга чет элда фаолият юритаётган ўзбекистонлик шифокорларни Ўзбекистонга қайтариш, уларни иш ва етарли шарт-шароит билан таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

8 февраль куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Пресс клуб”да Ўзбекистон Республикаси Соғлқини сақлаш вазири-Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳам иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар қандай амалга оширилаётгани ҳақида ҳисобот берди.

“Чет элларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ҳодимларининг рўйхатини туздик ва улар билан суҳбатлашаяпмиз. Авваламбор, хорижда фаолият олиб бораётганлар бизнинг талабимизга тўғри келиши лозим, яъни ўзбекистонда ишлашга ўзида қизиқиш бўлиши керак.

Қолаверса, ҳалқаро миқёсда тажрибали врачлардан йилига 250 тадан 500 тагача операциялар ўтказилиши талаб қилинса, бизда ҳам худди шундай. Бундан ташқари, мотивация масаласи ҳам бор.

Биринчидан, врачлар ва умуман тиббиёт ходимларига яхши шароит яратиш керак. Вилоятларда фаолият олиб боришлари учун врачларга шу йилнинг ўзида 340 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Иккинчидан, моддий жиҳатдан мотивация, яъни ойлик маошни ошириш йўли билан чет элларда фаолият олиб бораётган ходимларимизни жалб этиш керак”.

Вазир сўзида давом этар экан, “Шу йилнинг ўзида чет элларда фаолият олиб бораётган врачларнинг 15 нафари ўзбекистонда иш бошлайди”, деб қўшимча қилди. Адҳам Икромов журналистларга юзланиб, ОАВ вакиллари таклифига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган шифокорлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Бош прокуратурага дори масаласини танқидий ўрганишни топширди 23 янв, 22:44
  • Шавкат Мирзиёев “Камолот” ўрнида тузилган ташкилотга раис тайинлади 30 июн, 21:34
  • Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди 21 фев, 21:13
  • Ўзбекистоннинг биринчи хоними Алмазбек Атамбаевни кузатиш маросимида иштирок этди 26 дек, 13:42
  • Абдулла Арипов яна Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди 14 сен, 14:58
  • Шавкат Мирзиёев: “Мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича сиёсатни қатъий давом эттирамиз” 10 сен, 03:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қуёш энергиясидан фойдаланиш учун рухсатнома шарт эмас, бунинг учун солиқ тўланмайди 25 ноя, 13:00 1
  • Озарбойжон Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра Келбажар туманига кирди 25 ноя, 12:30 1
  • Трамп Оқ уйда баёнот берди 25 ноя, 12:02 3
  • МИБ фаолиятидан: Тошкент вилоятида оилалар тикланмоқда 25 ноя, 11:38 118
  • Қашқадарёда 2та мактаб раҳбарлари фирибгарлик устида қўлга тушди 25 ноя, 11:04 260
  • Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинаси самарадорлиги 95 фоиздан ошгани маълум қилинди 25 ноя, 10:35 176
  • Украиналик шифокор COVID-19’дан ҳимояланишнинг ягона йўлини айтди 25 ноя, 10:02 419
  • Россиялик шифокор коронавируснинг энг ваҳимали симптомини айтди 25 ноя, 09:30 508
  • TikTokда мутлақ рекорд: ўсмир-қиз 100 млн обуначи йиғди (видео) 25 ноя, 08:59 700
  • Хитойда ўсувчи гул одамлардан яширинишни ўрганиб олди 25 ноя, 08:30 392
  • Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларидан тушган 1 трлн сўм оилавий тадбиркорлик учун кредит сифатида берилади 25 ноя, 08:00 239
  • Шаҳрам Ғиёсов UFCга ўтиши мумкинлигини инкор этмади 25 ноя, 07:30 453
  • Бўлимлар