«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:28
ЎЗO‘Z

Хитойда 16 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан бола дунёга келди

08 фев, 11:34 13 753 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда 16 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан бола дунёга келди 2017 йил феврали бошида Хитойда 16 йил аввал экстракорпорал уруғлантириш ёрдамида пайдо қилинган ва музлатиб қўйилган эмбриондан ўғил бола дунёга келди, деб ёзади Дарё нашри.

Ғаройиб боланинг онаси табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмайдиган 46 ёшли хитойлик аёл бўлди. Ўзининг бепуштлигидан у ёшлигидаёқ хабар топган эди, аммо бу унинг ўз болаларини дунёга келтириш истагини тўхтатиб қола олмади. 2000 йилда у Гуанчжоудаги клиникага мурожаат қилди ва ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) ёрдамида ўғил туғиш имкониятига эга бўлди.

ЭКУ технологияси дунё бўйлаб бепуштлик ҳолатларида кенг қўлланилади. Бунда аёл организмидан тухумҳужайра олинади ва пробиркада сунъий равишда уруғлантирилади. Ҳосил бўлган эмбрион инкубатор шароитида 2—5 кун давомида ривожланади. Шундан сўнг эмбрионни бачадон бўшлиғига ўтказишади.

Яқинда Хитой «бир оила — бир фарзанд» қоидасини бекор қилгач, кўплаб одамлар янгиликдан фойдаланишга киришди. 2000 йилда 18 та эмбионни музлатиб қўйган хитойлик аёл ҳам клиникага қайтиб, мавжуд материал асосида унда ЭКУ процедурасини ўтказишни сўради.

Ҳомиладорлик ҳам, туғруқ ҳам асоратсиз кечди ва 3,8 килограммли соғлом бола туғилди. Унинг 16 ёшли акаси ҳам худди шундай соғлом, у укасини қувонч билан кутиб олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • Организм учун энг муҳим элемент — магнийга бой маҳсулотлар 27 мар, 08:57 134
  • Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар 26 мар, 17:23 71
  • Тўсатдан бош айланиши ва кўнгил айниши нимадан дарак беради? 26 мар, 15:08 154
  • Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик! 26 мар, 09:09 356
  • Инсон териси соғлом ва ажинлари кам бўлиши учун нима қилиш керак? 26 мар, 06:39 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар