«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:09
ЎЗO‘Z

Ёқимли овоз ва аниқ талаффузга эришиш усуллари

06 фев, 07:31 10 747 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёқимли овоз ва аниқ талаффузга эришиш усуллари Овоз кишига тавсиф беришнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Суҳбатдошимиз нима ҳақида ва қандай сўзлаётганлигига, ўзимиз истамаган ҳолда, доим эътибор қаратамиз ва тегишли хулосалар чиқарамиз. Хушоҳанг овоз ва аниқ талаффуз ҳар доим яхши таассурот уйғотади. Бироқ табиатан бундай хислатларга эга бўлмаган кишиларга қуйидаги машқлар ёрдам беради, деб ёзади «Дарё» нашри.

1. Овозингиз жуда паст бўлса

Қўлингизни қорнингиз устига қўйинг. Жаҳлингиз ҳаддан ортиқ чиққан вақтни эсланг. Исталган матнни қўлингизни қорнингизга қўйган ҳолда талаффуз қилишга ҳаракат қилинг. Товушлар айнан қорин соҳасидан чиқишига эътибор қаратинг. Ичингиздаги нафратни чиқариб юборинг. Машқни бир неча марта такрорлагандан сўнг нутқингиз расмийлиги йўқолиб, самимийроқ жаранглай бошлайди.

2. Агар овоз томоққа «тиқилиб» қолса

Томоқни озод қилиб, асосий вазифани лаблар ва диафрагмага ўтказувчи машқ бажаринг. «Кью-икс» бўғинларини талаффуз қилинг: «кью» талаффуз қилинганда лаблар айлана шаклга кирса, «икс»ни очиқ табассум билан ифодаланг. Машқни 30 марта такрорланг, шундан сўнг унинг фойдасига ишонч ҳосил қилиш учун кичикроқ нутқни талаффуз қилиб кўринг. Бундай машқдан сўнг оммавий чиқишларда овоз пайчалари камроқ толади.

3. Агар овоз жарангдор бўлмаса

5—10 дақиқа исталган матнни ундош товушларсиз баланд овозда ўқинг. Шундан сўнг уни унли товушларсиз қайта ўқинг. Тез орада овозингиз жарангдорликка эга бўлади.

4. Агар талаффузингиз оқсаса

Талаффузни исталган матнни овоз чиқариб ўқиш орқали яхшилаш мумкин. Масалан, бирор шоир шеърини «ёпиқ оғиз» услубида: лаблар туташган, тишлар орасини очган ҳолда ўқиш мумкин. Шу тариқа артикуляциявий мушаклар фаолроқ ишлай бошлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар