«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:47
ЎЗO‘Z

Трамп ва Порошенко ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди

05 фев, 08:47 7 716 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ва Порошенко ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди АҚШ президенти Дональд Трамп 5 февралга ўтар кечаси Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Украина етакчисининг матбуот котиби Святослав Цеголко фейсбукда маълум қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Унинг айтишича, Порошенко суҳбат бошида Трампни инаугурацияси билан табриклаган ва АҚШнинг янги маъмурияти билан барча даражаларда мулоқотнинг фаоллашишига умид бидирган.

Сиёсатчилар суҳбати бир соатдан кўпроқ давом этган. Етакчилар давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишган.

"Томонлар Авдеевкада кескинликнинг авж олиши ва гуманитар вазиятнинг ёмонлашувидан чуқур ташвиш билдиришган", деб ёзган Цеголко. Унинг айтишича, сиёсатчилар ўт очишни тўхтатиш тартибини ўрнатиш зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган.

Цеголконинг маълум қилишича, Порошенко ва Трамп Украина ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини ҳам муҳокама қилишган.

Порошенко Трампга "Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаётгани" учун миннатдорчилик билдирган.

Бундан ташқари, суҳбат чоғида Порошенконинг Вашингтонга ташрифи масаласига ҳам тўхтаб ўтилган. Таъкидланишича, бу ташрифга тайёргарчилик кўриш билан Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин шуғулланади.

Бу суҳбат икки давлат етакчилари ўртасида бўлиб ўтган иккинчи телефон суҳбатидир. Аввалги суҳбат 2016 йил ноябрда бўлиб ўтганди. Ўша суҳбатда Порошенко Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклаганди ва Вашингтон томонидан Киевнинг қўллаб-қувватланиши муҳимлигини таъкидлаб ўтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 391
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 117
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар