«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:54
ЎЗO‘Z

Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр

03 фев, 15:50 7 358 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр 2 февраль куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев билан ишчи учрашувни ўтказди. Бу ҳақда "Спутник" нашрига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

Томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Хабарда айтилишича, Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган.

"Россиялик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр", — деб маълум қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.

Учрашув якунида томонлар Россияга олиб кириладиган ўзбек мева-сабзавотлари фитосанитария нормаларига риоя этиши тўғрисида протоколни имзолаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 210
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 131
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар