«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Ўзбек миллий академик драма театри тарихига оид музей иш бошлади

01 фев, 19:56 13 841 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек миллий академик драма театри тарихига оид музей иш бошлади Ўзбек миллий академик драма театри жуда узоқ тарихга эга. Ташкил этилганига 103 тўлган бу масканда қанчадан-қанча санъат дарғалари фаолият юритмади, не-не машҳур спектакллар қўйилмади дейсиз. Бу масканда ўз ишининг жонкуярлари, умрини санъатга бахшида этган ижодкорлар фаолият юритади. Айни дамда театрда меҳнат қилиб келаётган Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Тўти Юсупова, Риҳси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев, Муҳаммадали Абдуқундузов, Саидкомил Умаров, Муқаддас Холиқова, Гавҳар Зокирова, Зуҳра Ашурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Раъно Ярашева, Маҳмуд Исмоилов, Тоҳир Саидов, Фарҳод Абдуллаев, Абдураим Абдуваҳобовни ана шундай санъаткорлар сирасига киритсак арзийди.

Бугун, 1 февраль куни Ўзбек миллий академик драма театрига республикамизда фаолият юритаётган театр жамоалари, маданият ва санъат вакиллари, актёр ва актрисалар, ёзувчи ва шоирлар, драматурглар, журналистлар жам бўлишди. Шу куни театр биносининг учинчи қаватидан жой олган “Ўзбек миллий академик драма театри музейи”нинг очилиш маросими ўтказилди, деб ёзмоқда Қалампир.уз сайти.

Маросимни Ўзбек миллий академик драма театри директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов иштирок этиб, сўзга чиқди ва Ўзбек миллий академик драма театрининг ўзбек театр санъатида тутган ўрни, унинг бугунги мавқеи, спектаклларнинг томошабинларга бераётган маънавий озуқаси ҳақида гапирди.

Театр биносининг учинчи қаватида ташкил этилган музей аслида бундан бир неча йил илгари иш бошлаган эди. Театрнинг жонкуяр ходимаси Гулнора Содиқованинг саъй-ҳаракатлари билан музей янги экспонатлар, театрнинг тарихига оид янги буюмлар, спектаклларда таниқли санъаткор кийган либослар билан бойитилди. Музейда Ўзбекистон халқ артистлари Марям Ёқубова, Сора Эшонтўраеванинг уруш йилларида саҳналаштирилган спектаклларда кийган либослари ҳам ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Риҳси Иброҳимованинг “Мирзо Улуғбек”, Муқаддас Холиқованинг “Нодирабегим”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳриддин Раҳматовнинг “Жалолиддин Мангуберди”, Саида Раметованинг “Соҳибқирон”, Раъно Ярашеванинг “Увайсий” спектаклларидаги яратган образларига оид либослар, деталлар ҳам музейга жойлаштирилган.

Музей театрнинг тарихига оид стендлар билан бойитилиши билан бир қаторда, деворларга Ўзбек миллий академик драма театри саҳнасида намойиш этилган спектаклларнинг суратлари илиб чиқилган.

Музей очилишига йиғилган 200 кишининг ҳайрати чексиз. Айни замонда шовқин бирдан тин олди, йиғилганлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов овози эшитилаётган томонга қараб бордилар. Мониторда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбек миллий академик драма театрининг таъмирдан кейинги очилиш маросимида сўзлаган нутқи намойиш этилди. Ислом Каримов бу театрнинг кечаси ва бугуни ҳақида гапирар экан, узоқ тарихга эга бўган театр нафақат ўзбек томошабинларини, балки дунё театр ихлосмандларини ҳам бир неча бор лол қолдирганини тилган олган эди. Ислом Каримов театрнинг очилиш маросимидаги нутқида бу театр саҳнасида ҳали кўп асарлар яратилиши ва кўплаб санъат дарғалари вояга етишига умид боғлашини айтган.

Музей очилишида иштирок этганлар ҳам театр жамоасига янгидан-янги омадлар тилаб, республикамизда отахон театр саналмиш Ўзбек миллий академик театрининг келгуси фаолиятига омад тиладилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 91
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 71
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 28
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 230
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 313
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 0
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 1
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 81
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 30
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 90
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 123
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Бўлимлар