«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 01:32
ЎЗO‘Z

Қатронли совуннинг соч ва терига ажойиб таъсири

28 янв, 18:13 12 068 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қатронли совуннинг соч ва терига ажойиб таъсири Қатронли совун таркибининг 10 фоизини қайин дарахтидан олинган қатрон ташкил этади. Айни шу қатрон туфайли бу совун – «гўзаллик совуни» деган номга сазовор бўлган, деб ёзади «Дарё» нашри.

Қатронли совун юз терисини тозалашда ва яллиғланишни қуритишда ишлатилади. У юз терисидаги ҳуснбузарларга қарши курашишда, дезинфекция қилишда ва тери яллиғланишига тез барҳам беришда тенги йўқ восита ҳисобланади.

Қатронли совундан мунтазам равишда фойдаланиш натижасида юз териси қуруқ бўлиб ва тортишиб қолгандек сезилиши мумкин. Бу муаммони ювингандан сўнг намловчи крем суриш орқали бартараф этсангиз бўлади.

Совун билан ювинишда илиқ сувдан, чайқашда эса совуқ сувдан фойдаланиш тавсия қилинади.

Қатронли совун нимжон ва шикастланган сочлар учун жуда фойдали. 1 ҳафтада 1-2 марта шампунь ўрнида ишлатиш – соч тўкилишининг олдини олишга ва соч илдизини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу совун қазғоққа қарши курашишда ҳам фойдали восита ҳисобланади.

Қатронли совуннинг фақат бир хусусияти сизга ёқмаслиги мумкин. Бу – унинг ҳиди. Бу муаммони 1—2 томчи эфир ёғи қўшилган чайқайдиган бальзамдан фойдаланиш йўли билан бартараф этса ҳам бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 52
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 215
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 372
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 0
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 1
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Бўлимлар