«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:21
ЎЗO‘Z

Раҳбарлик қобилиятингиз борми?

28 янв, 12:48 10 034 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Раҳбарлик қобилиятингиз борми? Ёки аллақачон бирор курси соҳибимисиз? Нима бўлганда ҳам, раҳбар учун, биринчи навбатда, етакчилик хусусияти зарур. Қуйидаги тест айнан етакчилик қобилиятингизни баҳолашга мўлжалланган.

1 Одамлар билан мулоқотда бўлиш ёқадими?
а) Ҳа; б) Йўқ.

2 Ҳамкасбларингиз билан бирор масалани муҳокама қилганингизда улар фикрини осон ўзгартира оласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

3 Атрофдагиларнинг мақтовларига учмай, уларни осон четлаб ўта оласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

4 Уйдаги муаммоларни ишхонага кўтариб келмасликка ҳаракат қиласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

5 Сизнинг фикрингизча, режалаштириш қизиқарли ва мароқли ишми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

6 Шиддат билан ёпирилиб келган ҳиссиётларни жиловлаш сиз учун қийин ишми?
а) Йўқ; б) Ҳа.

7 Принципларга келганда қатъият ва матонатни сақлаб тура оласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

8 Сиз билан бемаслаҳат амалга оширилаётган бирор ғояни қўллаб-қувватламайсизми?
а) Йўқ; б) Ҳа.

9 Агар бирор муаммони ечишга жуда кам вақт берилган бўлса, одатда, сиз ўша қисқа вақтни ҳам беҳуда сарфлаб юборасизми?
а) Йўқ; б) Ҳа.

10 Сиз ҳар доим янги билимлар олишга ҳаракат қилиб, ўзингизни такомиллаштириб борасизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

11 «Бугунги ишни эртага қолдирма» шиорига ҳар доим амал қилиб борасизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

12 Бирор нарсадан қўрқсангиз, ундан қочишга эмас, қўрқувни енгишга ҳаракат қиласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

13 Ўзингизни ғоялар ишлаб чиқарувчи генератор деб ҳисоблай оласизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

14 Бирор муҳим ишни муваффақият билан якунлашнинг ўзи сиз учун катта рағбатми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

15 Вазифаларни одамлар ўртасида тақсимлаш сизга катта қийинчилик туғдирмайдими?
а) Ҳа; б) Йўқ.

16 Ҳар қандай вазиятда, ваъда бердингизми — бажарасиз.
а) Ҳа; б) Йўқ.

17 Одамларда ишонч уйғота олиш қобилиятингизни юқори баҳолайсизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

18 Қаршингизда қийин вазифа турганда уни қилмаслик учун важ изламай, бажаришга киришасизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

19 Дунё янгиликларидан хабардор бўлиб борасизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

20 Таваккал қилаётганда ҳам ақлга суянасизми?
а) Ҳа; б) Йўқ.

Балларингизни ҳисобланг ва натижа билан танишинг.

«а» ҳарфи остидаги жавоблар 0 баллга, «б» ҳарфи остидаги жавоблар эса 2 баллга тенг.

0–10 балл. Сиз фаол, ишончли ва мақсади сари тинимсиз ҳаракат қилишга тайёр одамсиз. Бундан ташқари, масъулиятли ва киришимлисиз. Бир сўз билан айтганда, раҳбар бўлиш учун керакли барча сифат сизда мужассам.

12–24 балл. Тезкорлик билан тўғри қарор қабул қилиш, ўз фикрида собитлик, ўрни келганда таваккал қила олиш, энг муҳими, бошқалар учун жавобгарликни елкага олиш — осон иш эмас. Фикримизга қўшилсангиз керак. Қани, энди жавоб беринг: сиз буларнинг барчасига тайёрмисиз? Агар иккиланмай, «ҳа», десангиз, демак, одамларни бошқариш хусусияти сизда бор. Тўғри, ҳеч ким раҳбарлик курсиси билан туғилмайди. Бор салоҳиятингизни ишга солсангиз, уддалайсиз.

26–40 балл. Кўриниб турибди, бошқарув сиз учун эмас. Яхшиси, берилган топшириқни чин кўнгилдан адо этинг. Агар бирор ташкилотга асос солиш ниятингиз бўлса, бу ишни ишончли ҳамкор билан бирга бошланг.
Робия Нуриддинова
тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 195
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 299
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 159
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар