«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Futbol TV телеканали эфирга чиқадиган муддат маълум бўлди

27 янв, 21:24 7 949 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Futbol TV телеканали эфирга чиқадиган муддат маълум бўлди Ўзбекистонда илк футболга ихтисослашган Futbol TV телеканали ташкил этилгани расман маълум қилинди. Телеканал олдин хабар берилганидек UzReport телеканали қошида ташкил этилади. Бу ҳақда UzReport сайтига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг йиғилишида Futbol TV телеканалига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Futbol TV телеканали ўз фаолиятини жорий йилнинг март ойида бошлашни режалаштирган. Телеканал бутун Ўзбекистон бўйлаб эфирга узатилади.

Хабарингиз бор, UzReport TV орқали Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия ва Испания ўйинларини Ўзбекистонда трансляция қилишнинг экзклюзив ҳуқуқини харид қилган ва ҳозирда ушбу мусобақалардан ўрин олган ўйинларни жонли эфирда намойиш этиб келмоқда.

Futbol TV ишга туширилганидан сўнг UzReport TV телеканалида футбол ўйинлари трансляцияси тўхтаб қолмайди. Турли чемпионатларда бир вақтда бошланадиган қизиқарли учрашувларнинг бири Futbol TV телеканалида намойиш этилса, иккинчи ўйин UzReport TV телеканалида трансляция қилинади.

Futbol TV телеканалида футбол учрашувлари жонли, ёзиб олинган ҳолда ва такроран намойиш этилади. Бундан ташқари футболга оид бўлган турли қизиқарли кўрсатувларнинг эфирга узатиб борилиши ҳам кўзда тутилган, деб ёзилади хабарда.

Ҳозирда Futbol TV телеканалининг лицензиясини расмийлаштириш ва техник ташкилий ишлар доирасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар